Жаҳон

Трампнинг махсус вакили Путин билан учрашди

Россия Украинанинг тўртта ҳудудини олишни сўраган.

Трампнинг махсус вакили Путин билан учрашди

Стив Уиткофф Вашингтонда Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев билан ўтказилган учрашувдан кейин Доналд Трампга Кремлнинг позициясини етказган. Унга кўра, Россия Украинанинг тўртта ҳудуди — Донеск, Луганск, Запороже ва Херсон вилоятлари устидан тўлақонли назорат ўрнатишни талаб қилган.

 

Уиткофф Трампга ушбу шартнинг бажарилиши Украина бўйича тинчлик сулҳини тезроқ имзолашга ёрдам беришини айтган. АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог эса Стив Уиткоффнинг бу фикрини қўллаб-қувватламаган. Келлог Трампга Украина ушбу ҳудудлар бўйича айрим шартларга кўнишини, аммо ҳеч қачон бир томонлама тартибда уларнинг Россияга бериб юборилишига рози бўлмаслигини маълум қилган.

 

Россия ўт очишни тўхтатиш учун илгари сураётган шартлар Трамп маъмуриятида келишмовчиликларни кучайтирмоқда. АҚШ президентининг Республикачилар партиясидаги айрим тарафдорлари Стив Уиткоффни ушбу масалада Россия тарафини олишда айблашди.

 

Кирилл Дмитриев Вашингтонга апрель бошларида борган эди. Бу Украинага қарши уруш бошланганидан бери Россия расмий вакилининг Қўшма Штатларга юқори даражадаги биринчи ташрифи ҳисобланади. Стив Уиткофф сўнгги икки ой ичида Россияга уч маротаба борди. 11 апрель куни у Санкт-Петербургда Владимир Путин билан учрашув ўтказди.

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

Россия президенти Европанинг Россия энергия ресурсларидан воз кечиш сиёсатини танқид қилди.

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Самолётни 2034 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Вирус Уганда, Нигерия ва Кения каби бошқа Африка давлатларида ҳам қайд этилган.

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

Ҳиндистоннинг шарқий соҳилларига яқинлашаётган Арнаб циклони сабабли минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда.

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Ҳукумат такрорий бошқарув органларини қисқартириш ва ҳудудларни бирлаштириш орқали маъмурий тизимни қайта ташкил этмоқчи.

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Афғонистонда 21 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиши кутилмоқда.

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

Шу даврда 680 минг киши интизомий жазога тортилган.

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Оролда бир суткада 142,8 миллиметргача ёғингарчилик кузатилди.