Ўзбекистон

Ўзбек киноижодкорлари Туркияда

Ҳамкорликни яна мустаҳкамлаш юзасидан телесериаллар ишлаб чиқариш бўйича икки давлат ўртасида меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбек киноижодкорлари Туркияда

 

Туркияда бўлиб ўтаётган “Korkut ata” халқаро кинофестивалида таниқли киноижодкорлардан иборат ўзбек делегацияси ҳам иштирок этмоқда. 

 

Фестивалда ткркияликлар ўзбек киноижодкорларини катта тантана билан қарши олишди.

 

Фестиваль доирасида Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Али Ҳамраевнинг “Халқ жасорати” ва Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Илҳақ” фильмлари премьераси бўлиб ўтди. Шунингдек, Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов томонидан Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Эрсойга “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” китоб альбоми тақдим этилди. 

 

Кинофестивалда ўзбекистонлик киноижодкорлар томонидан “Ўзбек кино кунлари” ижодий кечаси ҳамда Рашид Маликов режиссёрлигида яратилган “Тутқунлик” фильмининг премьераси бўлиб ўтиши ҳам режалаштирилган.

 

Ўзбекистон ва Туркия кинематографистлари ҳамкорлигини яна мустаҳкамлаш юзасидан телесериаллар ишлаб чиқариш бўйича меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.

 

"Korkut ata” халқаро кинофестивали 12 ноябргача давом этади.

 

Аввалроқ “Ипак йўли дурдонаси” ХIII Тошкент халқаро кинофестивалига Туркиялик бир гуруҳ киноижодкорлар ташриф буюришгани ҳамда Турк ва ҳинд киноижодкорлари билан ижодий кеча ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева 

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Аллабергенова ушбу тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун билан эрта никоҳ ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун жарималар оширилди.

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик ва одамларни ушбу фаолиятга жалб қилиш учун жазоларни кучайтирилди.

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Ўзбекистонда болаларни тарбиялаш мажбуриятини бажармаган ота-оналар учун жазо кучайтирилди.

Тиббий хизматлар нархи асоссиз оширилган: уч ҳудудда қонунбузилишлар аниқланди

Тиббий хизматлар нархи асоссиз оширилган: уч ҳудудда қонунбузилишлар аниқланди

Рақобат қўмитаси маълумотига кўра, истеъмолчилардан жами 1 млрд сўмдан ортиқ ортиқча маблағ ундирилган.

Андижондаги мактабда ўқувчи қизлар муштлашди: синф раҳбари ишдан олинди

Андижондаги мактабда ўқувчи қизлар муштлашди: синф раҳбари ишдан олинди

Уч нафар ўқувчи қизнинг ўзаро тортишуви жанжалга айланган.

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланади: жараён 30 ноябргача давом этади

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланади: жараён 30 ноябргача давом этади

Респондентлар ҳақидаги маълумотлар сир сақланиб, фақат статистик мақсадларда ишлатилади.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.