Жаҳон

Хитойда пора олган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Унинг ноқонуний даромадлари давлат хазинасига олиб қўйилган.

Хитойда пора олган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойнинг Чжухай шаҳар суди 24 июнь куни порахўрликда айбланган Дай Даожинни ўлим жазосига ҳукм қилди. У Хунан провинцияси Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши собиқ раис ўринбосари бўлиб, 15 миллион доллардан ортиқ ноқонуний бойлик орттирганликда айбланди. Бу ҳақда China daily хабар бермоқда.

 

Суд ҳукмига кўра, ҳукм ижроси икки йилга кечиктирилган, бу муддатдан сўнг у умрбод қамоқ билан алмаштирилиши мумкин. Шунингдек, Дай Даожин сиёсий ҳуқуқлардан умрбод маҳрум этилди ва мол-мулки мусодара қилинди.

 

У хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда ўзи ёки қариндошлари орқали 107 миллион юандан ортиқ (14,9 миллион доллар) пора олгани аниқланган. Унинг ноқонуний даромадлари давлат хазинасига олиб қўйилади.

 

Хитой раҳбари Си Сзинпин коррупцияга қарши кураш доимий давом этишини таъкидлаб, партияда бундай жиноятларга ҳеч қачон тоқат қилинмаслигини айтган.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида Эронда 138 минг фуқаролик объекти зарар кўрган

Улар орасида 113 мингдан ортиқ турар-жой бинолари мавжуд.

custom img

Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

custom img

Германия ҳукумати Россияни ўз ҳудудидаги объектларга "тўғридан-тўғри таҳдид" қилишда айбламоқда

Россия Украинага дрон етказиб берадиган Германиядаги корхоналарнинг жойлашуви ва фаолияти ҳақида очиқ маълумот берган.

custom img

Россия армиясига ёлланган ўзбекистонликлар сони қарийб 4,9 мингга етди

Марказий Осиё давлатларининг 13 мингга яқин фуқароси Украинага қарши урушда Россия томонида иштирок этмоқда.

custom img

Эрон АҚШ билан музокараларнинг иккинчи босқичида иштирок этади — Исломобод

Теҳрон Ҳормуз бўғозига қўйилган блокада бекор қилингач музокараларни бошлаши мумкин.

custom img

Apple компанияси раҳбари ўзгаради

Мазкур хабар ортидан Apple акцияларида пасайиш кузатилди.

custom img

Арманистонда Nestle болалар озуқасида хавфли токсин аниқланди

Маҳсулот Россиядан олинган лаборатория таҳлиллари натижаларига асосан хавфли деб баҳоланган.

custom img

Эронда интернет узилиши 52 кундан ошди — NetBlocks

Бу ҳолат глобал миқёсда энг узоқ давом этган миллий интернет чеклови сифатида қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"