Жаҳон

Европа Иттифоқи тухум инқирозини эълон қилди

Парранда гриппи Европада тухум тақчиллигига сабаб бўлмоқда.

Европа Иттифоқи тухум инқирозини эълон қилди

 

Европа Иттифоқида тухум бозорида жиддий инқироз юзага келгани эълон қилинди. Европа Парламенти аъзоси Даниел Буда ушбу масала бўйича Еврокомиссияга мурожаат қилиб, зарур чоралар кўришни талаб қилди.

 

Парламентарийга кўра, тухум таъминотидаги муаммоларнинг асосий сабаби қуш гриппининг кенг тарқалиши бўлиб, айниқса, Полшада миллионлаб паррандалар нобуд бўлиши бозордаги беқарорликка олиб келган. Бу эса қишлоқ хўжалиги секторига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

Буда Еврокомиссиядан зарар кўрган ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва тухум таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича қандай чоралар режалаштирилаётганини тушунтиришни сўради.

 

Аввалроқ, 2024 йилнинг октябрь ойида Реутерс Европада парранда гриппи ҳолатлари ортиб бораётгани ва бу тухум таъминотида жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Шу билан бирга, АҚШда ҳам тухум тақчиллиги кузатилган бўлиб, нархларнинг ошиши сабабли дўконлар маҳсулот сотиб олишга чекловлар жорий қилишга мажбур бўлган.

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

2022 йил февралидан бери амал қилиб келаётган ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати навбатдаги бор узайтирилмоқда.

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

Пентагон энергетика, ҳарбий ва ядровий объектларига эҳтимолий зарбалар учун нишонлар рўйхатини ишлаб чиқмоқда.

Ноқонуний йўловчи ташиш можароси: Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

Ноқонуний йўловчи ташиш можароси: Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

Ҳайдовчини калтаклашда гумонланаётган 30 ёшлардаги Ўзбекистон фуқаросининг шахсини видеокузатув ёзувлари орқали аниқлаган.

Starlink тизими ҳужумлар учун ишлатилмаслиги керак — Маск

Starlink тизими ҳужумлар учун ишлатилмаслиги керак — Маск

Унинг фикрича, сунъий йўлдошларнинг йўқ қилиниши космосда катта миқдордаги чиқиндилар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Эрон Исроил сайловлари арафасида ҳужум уюштириши мумкин — Нетаняху

Эрон Исроил сайловлари арафасида ҳужум уюштириши мумкин — Нетаняху

Исроил бош вазири эҳтимолий ҳужумга кучли жавоб қайтарилишини билдирди.

“Тинчлик келишуви бўлмаса, 200 фоизлик бож” — Трамп

“Тинчлик келишуви бўлмаса, 200 фоизлик бож” — Трамп

АҚШ президенти тарифлар саккизта можарони тугатишга ёрдам берганини айтиб, бу ёндашувни Россия ва Украинага нисбатан ҳам қўллаш мумкинлигини билдирди.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.