Жаҳон

Нефт нархи 3 йиллик рекордни янгилади

5 июлда Лондоннинг ICE биржасида Brent нефти нархи 1,3 фоизга кўтарилиб, 2018 йил 30 октябрдан бери илк бор бир баррели учун 77 доллардан ошди.

Нефт нархи 3 йиллик рекордни янгилади

5 июлда Лондоннинг ICE биржасида Brent нефти нархи 1,3 фоизга кўтарилиб, 2018 йил 30 октябрдан бери илк бор бир баррели учун 77 доллардан ошди.

Савдолар вақтида Brent туридаги нефт нархи 77,13 долларгача етган. Ушбу нефт охирги марта 2018 йил октябр охирида 77 доллардан юқорироқ турган.

WTI нефти нархи эса 1,6 фоизга ошиб, 76,32 долларга етган.

Bloomberg ахборот агентлигининг хабар қилишича, нефт нархи ошиши ОПЕК+ иштирокчилари ўртасидаги келишмовчилик билан боғланган. 5 июлда Венада нефт қазиб олувчи давлатлар иштирокида бир неча кун давом этган музокаралар ўз якунига етди. Бироқ учрашув иштирокчилари Саудия Арабистони ва БАА ўртасида юзага келган келишмовчиликни енгиб ўта олишмаган.

Бундан ташқари, ОПЕК+нинг кейинги учрашуви қачон ўтиши бўйича бир тўхтамга келинмаган. Музокаралардаги муваффақиятсизлик алянс август ойида нефт ҳажмини оширмаслигини англатади. Бу эса пандемиядан кейин жаҳон иқтисодиёти тикланаётган вазиятда бозорда нефт танқислигини юзага келтириши мумкин.

Аввалроқ Bank of America таҳлилчилари нефт нархи 100 долларгача кўтарилишини прогноз қилишган. Уларнинг фикрича, бунинг учун 6та сабаб бор. Улардан 3таси талаб, яна 3таси эса таклиф билан боғланган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.