Жамият

Ҳавога сочилган ҳаёт — Микроклимат бир кунда қанча истеъмол сувини сарфлашини биласизми?

Республикамиз бўйича сув билан таъминланганлик кўрсаткичи энг паст бўлган ҳудуд Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига тўғри келади. Бу каби ҳолатлардан Тошкент шаҳри ва вилояти ҳам мустасно эмас. Шундай бўлса-да, пойтахт ва вилоятлардаги чойхона, кафе ва айрим хонадонларда “микроклимaт” деб аталадиган, ичимлик сувини пуркаб, ҳавони салқинлаштирадиган қурилмаларнинг ҳаддан ташқари кўп ўрнатилганлигидир.

Ҳавога сочилган ҳаёт — Микроклимат бир кунда қанча истеъмол сувини сарфлашини биласизми?

 

 

Соҳа ходимлари ва мазкур қурилмага эга 10 дан зиёд тадбиркорлар ўртасида ўтказган суриштирувимиз натижаси шуни кўрсатадики, қурилма 1 соатда (10 дона 4 томонга пуркайдиган тарқатувчи тирсак билан) ўртача 50 – 55 литр, яна шундай 10 дона бир томонлама тирсак билан эса, юқоридаги ҳажмдан 15 – 20 литр сувни тежаши маълум бўлди. Бу қурилмалар қандай сувга ишлашига ҳам қизиқдик. Аниқ бўлишича, Микроклиматга тоза ичимлик суви қуйиларкан. Нега бундай қилишлари, ичишга яроқсиз, шўр сувлардан фойдаланса ҳам, бўлишини айтганимизда, сув сачраган пайти турли ҳидлар тарқалмаслиги учун тоза сувдан фойдаланишларини важ қилиб кўрсатишди.

 

 

Тушунарлироқ бўлиши учун битта тадбиркор 10 дона тўрт тарафли ва 10 дона бир тарафли тирсаклардан фойдаланганлигини ҳолатини кўриб чиқамиз.

 

Иссиқ ҳаво натижасида микроклиматларнинг 5 – 10 май санасидан ишга туширлгани (жорий йилда бу кўрсаткич нисбатан эртароқ бошланди) ва тахминан сентябрь ойининг шу саналарига қадар мунтазам ишлаши ҳисобида қараймиз.

 

Суриштирувларимизда маълум бўлишича, қурилма куннинг туш ва оқшомдан кейинги палласида фойдаланиб келинади. Яъни соат 12 дан 16 гача, кечки пайт эса, 2.5 – 3 соат мобайнида ишлатилади. Бу ўртача ҳисобда бир кунда 6.5 – 7 соат қурилмадан фойдаланилишини кўрсатади. Энди бу вақтни жазирама ёзнинг (ўртача) 123 кунига кўпайтирамиз, натижа ёз давомида 861 соат микроклимат хизматидан фойдаланилади.

 

Тўрт ва бир томонли тирсаклар ҳисобига таянсак, 43 050 ва иккинчи натижа, 25 830 литр сув сарф бўлади яъни шунчаки ҳавога парланиб кетади.

 

 

 

Юқоридаги таҳлилимиз биргина тадбиркор ва бир мавсум учун қилинган ҳисоб-китоблар эди. Бу рақамларни бутун республикамиз бўйича ҳисобласак, ҳаёлимизга келмаган рақамлар чиқиб кетиши табиий.

 

Шундай экан мутасаддиларимиздан ҳолатга жиддийроқ қарашлари ва имкони бўлса, яхшироқ технологияларни жорий қилишларини сўраймиз...

 

Зайниддин Норқувватов

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"