Бангладешда фабрика ёниб кетиши натижасида 52 нафар инсон ҳалок бўлди
Бангладешнинг Рупганж шаҳрида жойлашган шарбат, макарон ва ширинликлар ишлаб чиқарадиган фабрикада улкан ёнғин содир бўлди.


Хабарларга кўра, мазкур ёнғин оқибатида 52 киши ҳалок бўлган ва 50га яқин одам турли хилдаги жароҳатлар олган.
Қурбонлар сони янада кўпроқ бўлиши ҳам мумкинлиги гумон қилинмоқда.
Айрим маълумотларга кўра, бинонинг ёнғинга нисбатан хавфсизлик хизмати жуда паст даражада бўлган.







