Ўзбекистон

Вакцина олганлар ҳам ўзларини ҳимоялашлари шарт!

Вакцина олган шахснинг атрофдагиларга вирус юқтириш хавфи юқорилиги ҳақиқатми? Дунё нисбатида эмланиш жараёни қандай кетмоқда? Вакцинация қилишнинг қандай талаблари мавжуд?

Вакцина олганлар ҳам ўзларини ҳимоялашлари шарт!

-Жаҳон бўйича кўплаб давлатларда аҳолининг 80 фоиздан зиёд қисми вакцина билан эмланган.  
-Ўзбекистон бўйича вирус юқтирганлар сони 72227 та ва ундан тузалганлар сони 69477 та. Бу 96,19 фоиз ижобий ҳолат мавжуд эканини кўрсатади.  

- Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори томонидан вакцинация жараёнида вируснинг одамдан-одамга ўтиш жараёни тезлашади, вирус ўзини ҳимоялаб қолишга ҳаракат қилади деб маълумот берилган. 

- Вакцина олганлар вакцина олмаганларга вирус юқтириши хавфи жуда юқори! Бу бўлмаган гап. Шундай ҳолатлар кузатиляптики, инфекция юқтирганлар ёки юқтирганлар билан контактда бўлганлар ўзлари билмаган ҳолда, "..ишхонадан талаб бўляпти,.. вакцина олиш зарур" важлари билан вакцина олишади, лекин вирус юқтирганини ёки вирусга чалинганлар билан контактда бўлганини шифокордан яширишади. Шу ҳолатда, энг аввало, ўша одамнинг ўзи касалланади  ёки организмида симптомларсиз ҳолат мавжуд бўлса тарқатувчига айланиб қолади.  Сиз вакцина олдингиз дегани, шу кундан бошлаб вирусдан ҳимояландингиз, сизга юқмайди дегани эмас. Вакцинациядан сўнг икки ҳафта давомида ҳеч қандай антителалар бўлмайди, уч босқични тўла тугатгандан сўнг, яъни тўрт ой мобайнида сизда тўлиқ ҳимоя шаклланади.  Шундай экан, вакцина олганлар ҳам ўзларини ҳимоялашлари шарт. 

- Фуқарода вакцина таркибида бўлган бирор бир воситага, масалан тухум оқига аллергия бўлса, у шифокорни огоҳлантириши зарур. Бемор ўз касалликларини яшириши вакцинанинг унга нотўғри таъсир қилишига олиб келади ва шундай ҳолатлар вакцина тўғрисидаги асоссиз маълумотлар кўпайишига олиб келади.  Бемор шифокорни огоҳлантиргач, мутахассис ҳолатга ва текширув натижаларига қараб талабгорга ташхис қўяди.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"