Ўзбекистон

Ўзбекистонда қанча депутат коронавирусга қарши эмлангани маълум бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов қуйи палата депутатлари орасида коронавирусга қарши вакцина олганлар сонини очиқлади.

Ўзбекистонда қанча депутат коронавирусга қарши эмлангани маълум бўлди

 

 

«Айни пайтда ушбу инфекцияга қарши курашда энг самарали тадбирлардан бири эмлаш эканини, бундан бошқа чора йўқлигини соҳа олимлари эътироф этмоқда. Шунга қарамасдан ҳозирги кунга қадар қуйи палата депутатларининг 70 нафари ихтиёрий равишда эмланган холос.

Қолган 75 нафар депутат коронавирусга қарши вакцина олмагани, шунингдек, қуйи палата девони ходимлари ўртасида эмланганлар сони камлиги ҳам салбий ҳолат, албатта», – дея таъкидлади спикер.

Исмоилов бу ишда аввало ҳар бир инсон ўзи намуна бўлиши кераклигини таъкидлади.

«Аслида биз, тиббиёт ходимлари ишини кўпайтирмасдан, оиламиз, яқинларимиз, ҳамкасбларимиз ва дўстларимиз ҳаётини хавфга қўймасдан, аввало, ўзимиз намуна бўлишимиз лозим. Қолаверса, коронавирусга қарши эмлаш бўйича тарғибот-ташвиқот олиб боришимиз, унинг ижобий самарасини аҳолининг барча қатламларига кенг тушунтиришимиз зарур», — деди спикер Нурдинжон Исмоилов.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 26 июнь куни «Мен вакцина олдим» акцияси бошланганини эълон қилди. Акция доирасида вазирлик матбуот хизмати деярли ҳар куни вакцина олган юқори мартабали ўзбекистонликлар ҳақида ахборот бериб келмоқда. Улар орасида катта тиббиёт муассасалари раҳбарларидан тортиб, вилоят ҳокими-ю вазирларгача бор.

custom img

Қашқадарёда ФВВ офицери чўкаётган болани қутқариб қолди

Бола велосипедда кетаётиб, мувозанатни йўқотган ва дарёга тушиб кетган.

custom img

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Ушбу рейслар орқали қарийб 9 минг нафарга яқин йўловчини ўз манзилига етказиш режалаштирилган.

custom img

Франция Исроил миллий хавфсизлик вазирига мамлакатга киришни тақиқлади

Бу қарорга Итамар Бен-Гвирнинг “Global Sumud Flotilla” фаолларини мазах қилгани сабаб бўлган.

custom img

Қурбон ҳайити арафасида Тошкент автовокзалидан 55 та қўшимча рейс йўлга қўйилди

Йўловчилар сонидан келиб чиқиб, қўшимча рейслар сони яна оширилиши мумкин.

custom img

“Икки стул орасида ўтиришга уринган одам қаттиқ йиқилади”: Медведев Пашинянни огоҳлантирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Ереваннинг ЕОИИдаги имтиёзларни сақлаб қолган ҳолда ЕИга яқинлашишини танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Хитой раисига ҳамдардлик йўллади

Хитойдаги кўмир конида юз берган газ портлаши оқибатида 90 киши ҳалок бўлган.

custom img

Бу йил кўп ёмғир ёғди, муаммо аниқ бўлди — Самарқанд вилояти ҳокими

Самарқанд кўчаларини сув босди. Вилоят ҳокими ушбу ҳолат қайта такрорланмаслиги учун тизимли чоралар кўриш бўйича топшириқ берди.

custom img

“Бутун халқ сизга ишонади” — Саида Мирзиёева терма жамоага мурожаат қилди

Президент администрацияси раҳбари Жаҳон чемпионати арафасида миллий терма жамоага юксак ишонч билдирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"