Ўзбекистон

Президент мактаби битирувчилари давлат ОТМларига имтиҳонсиз грант асосида қабул қилинади

«Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Президент мактаби битирувчилари давлат ОТМларига имтиҳонсиз грант асосида қабул қилинади

 

 

Унга кўра, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги — Президент таълим муассасалари агентлиги этиб қайта номланди.

Қарорда келтирилишича, 2021/2022-ўқув йилидан қуйидагиларга тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади:

  • президент мактаблари битирувчиларига давлат олий таълим ташкилотларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида;
  • агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг кимё, биология, физика ва ахборот технологиялари соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида;
  • агентлик тизимидаги ижод мактабларининг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг тилшунослик, адабиёт, педагогика, таржимонлик, журналистика соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида.

Шунингдек, 2021/2022-ўқув йилидан Ўзбекистондаги хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун субсидия тўланади.

2021–2025 йилларда агентлик тизимида 13 та янги ихтисослаштирилган мактаб қурилади ва 5 та ижод мактаби таъмирланади.

2021 йил 1 сентябргача агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун инклюзив IТ таълим жорий қилинади.

Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил этилади.

custom img

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси таклиф этилди — Шаҳноза Мирзиёева

Бу ҳақдаги қонунчиликка ўзгартиришлар масъул идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон шахматчиларини Жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади

Давлат раҳбари шахматчиларнинг Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ терма жамоаларига қарши ғалабаларини алоҳида қайд этди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев туризм соҳаси ходимларига табрик йўллади

Президент «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими» фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қилди.

custom img

5 ёшли қизалоқнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилади — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари оилага зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилаётганини билдирди.

custom img

«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади» — Саида Мирзиёева Наманганда 5 ёшли қизча зўрлангани ҳақида

Бундай жиноятлар учун жазони кучайтириш масаласи кўриб чиқилаётгани билдирилди.

custom img

Сурхондарёда ер олди-сотдиси ортидан можаро: 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган беш киши қамалди

Уларга 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Наманган боғчасидаги жинсий зўравонлик: жиноят иши прокуратурага ўтказилди

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

custom img

Боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати: Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш талаб қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"