Спорт

Сузувчимиз Олимпия ўйинларида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг Токио-2020 Олимпия ўйинларида бугунги кун дастуридан ўрин олган чиқишлари тугади.

Сузувчимиз Олимпия ўйинларида иштирок этди

 

Сузувчимиз Хуршиджон Турсунов бугунги баҳсларни якунлаб берди.

100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида иштирок этган Турсунов 50.14 сония натижа қайд этди. Бу ярим финалга йўл олиш учун етарли бўлмади ва навоийлик спортчимиз шу билан Олимпиададаги иштирокини якунлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу спорт турида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган бошқа бир атлетимиз Наталя Критинина 30 июль куни 50 метрга эркин усулда сузиш дастурида ўз омадини синаб кўради.

custom img

Футзал бўйича 2025-26 — йилги мамлакат чемпионати якунланди

Мавсум ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 олдидан Нью-Йорк етиб борди

Миллий терма жамоа мундиал олдидан 1 июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

custom img

Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлуб бўлди

Боксчи WBA Regular камари учун англиялик Жек Каттераллга қарши жангда ютқазди.

custom img

Лионел Месси миллиардерлар рўйхатига киритилди — Bloomberg

Футболчининг бойлиги 1 миллиард доллардан ошгани маълум қилинди.

custom img

Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” бош мураббийлигидан кетмоқда

У 2016 йилдан буён “Манчестер Сити”ни бошқариб келган ва 20 та йирик совринни, жумладан 6 та Англия чемпионлигини қўлга киритган.

custom img

Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

Мусобақа жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтади.

custom img

“Арсенал” 22 йиллик танаффусдан сўнг Англия чемпионига айланди

Бу “Арсенал” тарихидаги 14-чемпионлик унвони бўлди.

custom img

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал остонасида мағлубиятга учраб турнирни тарк этди

Япония пенальтилар сериясида омадлироқ чиқди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"