Жаҳон

Литва ҳукумати ноқонуний муҳожирларга 300 евро бир марталик нафақа беради

Осиё ва Африка мамлакатларидан Беларусь орқали Литвага кириб, ватанига қайтишга рози бўлган ноқонуний муҳожирлар Литва ҳукуматидан 300 евро олади.

Литва ҳукумати ноқонуний муҳожирларга 300 евро бир марталик нафақа беради

"Аэропортда, самолётга чиқишдан олдин, уларнинг ҳар бирига 300 евро миқдорида бир марталик нафақа берилади. Ноқонуний мигрант бу тўловдан фақат бир марта фойдалана олади", деди Литва ИИВ миграция бўлими бошлиғи Эвелина Гудзинскайте. 
Унинг қўшимча қилишича, агар муҳожир Литвага яна келса, у  нафақа олиш учун  иккинчи марта ариза бера олмайди.
Ушбу қарор фонида 300га яқин ноқонуний муҳожирлар ўз ватанларига қайтиш истагини билдирди. Улар Ироқ фуқаролари экани хабар қилинмоқда.
Йил бошидан бери Литва-Беларусь чегарасида тўрт мингдан зиёд ноқонуний муҳожир ушланди. Бу 2020 йилга нисбатан 50 баробар кўп.
Литвада Беларусдан келаётган миграция оқими муносабати билан  фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

custom img

Доналд Трамп жинсий зўравонлик ва туҳмат иши бўйича 5 миллион доллар товон пули тўлади

Трампнинг апелляция доирасидаги эътирозлари рад этилиб, суд қарори билан ёзувчи ва журналист Элизабет Керроллнинг юридик фирмасига маблағ ўтказилди.

custom img

Россияга келган мигрантларнинг телефон сотиб олиши мажбурий қилиниши мумкин

Мигрантларнинг жойлашувини назорат қилиш учун мобил телефон ва электрон профиль тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Эрон жуда тез орада мағлуб бўлади — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан можарода ғалаба яқин эканини таъкидлади.

custom img

“Грин карта” олувчилар учун 100 минг долларгача гаров пули талаби жорий этилиши мумкин

Депозит миқдори ҳар бир аризачининг ҳолатига қараб ўзгариши мумкин.

custom img

“Англияга қарши баҳс футболдан каттароқ”: Аргентина вице-президенти инглизларни “қароқчилар” деб атади

Виктория Вилярруэл Жаҳон чемпионати ярим финалида Англияга қарши баҳс олдидан кескин баёнот билан чиқди. Скалоне учрашувга сиёсий тус бермасликка чақирди.

custom img

Эроннинг собиқ президенти Моссад билан алоқалари учун ҳибсга олинди — NYT

Маҳмуд Аҳмадинежоднинг идораси эса барча айбловларни инкор этди.

custom img

Инфантинонинг FIFA президентлиги хавф остида

UEFA таркибидаги қатор федерациялар Жанни Инфантинога қарши номзод топиш устида ишламоқда, бироқ FIFA президенти ҳали ҳам навбатдаги сайлов фаворитларидан бири бўлиб қолмоқда.

custom img

“Энди менинг уйим йўқ” — Жанубий Корея президенти

Ли Чже Мён кўчмас мулк бозорини қўллаб-қувватлаш мақсадида ягона уйини сотиб, энди шахсий уй-жойи йўқлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"