Ўзбекистон

Айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдори камайтирилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан хорижий мамлакатлар тажрибаси таҳлили асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бешта моддасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималарни кескин камайтириш назарда тутилмоқда

Айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдори камайтирилмоқда

Хусусан:

🔸 муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга камайтирилмоқда (амалда 245 минг сўм, эндиликда 122,5 минг сўм этиб таклиф этилмоқда);

🔸 транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (амалда 245 минг сўм, эндиликда 122,5 минг сўм этиб таклиф этилмоқда), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (амалда 735 минг сўм, эндиликда 490 минг сўм этиб таклиф этилмоқда) камайтирилмоқда.

🔸 фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори БҲМнинг ўн бараваридан (2 млн 450 минг сўм) йигирма бараваригача (4 млн 900 минг сўм) бўлган миқдор оралиғида белгиланмоқда (амалда қатъий миқдорда – 4 млн 900 минг сўм этиб белгиланган);

🔸 бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан жарималар миқдори деярли икки бараварга камайтирилмоқда (амалда 1 млн 200 минг сўмдан 2 млн 400 минг сўмгача, эндиликда 735 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача, бир йил ичида қайта содир этилганда амалда 2 млн 400 минг сўмдан 4 млн 900 минг сўмгача, эндиликда 1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 400 минг сўмгача этиб белгилаш таклиф этилмоқда);

🔸 йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори уч бараварга камайтирилмоқда (амалда фуқаролар учун  4 млн 900 минг cўмдан 24 млн 500 минг сўмгача, эндиликда 1 млн 700 минг сўм этиб, мансабдор шахслар учун 12 млн 200 минг сўмдан 36 млн 700 минг сўмгача бўлса, эндиликда 7 млн 300 минг сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда);

🔸 паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилмоқда (223-модда);

🔸 Ўзбекистон фуқароси паспорт олмаганлиги ёки унинг шикастланиши, йўқолганлиги, шунингдек, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси бўлмаганлиги, яшаш гувоҳномасининг шикастлангани ёки йўқолганлиги учун амалдаги 122 минг сўмдан 735 минг сўмгача бўлган жарима миқдори 81,6 минг сўмдан 245 минг сўмгача бўлган миқдоргача этиб белгилаш таклиф қилинмоқда;

🔸 Фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган, вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтмаган фуқароларни турар-жой биноларида яшашга рухсат берганлик учун амалдаги 2 млн 400 минг сўмдан 735 минг сўмгача этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган, ҳозирда уни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Жиззах тиббиётида 180 кунлик тажриба: янги тиббий тизимдан нималар кутиляпти?

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини 180 кун ичида юқори технологияли ҳудудий референс марказга айлантиришга қаратилган «Жиззах-180» дастури ишга туширилди.

custom img

"Ўзбекгидроэнерго" тизимидаги 8 та объектга янги JAC автомобиллари топширилди

Янги транспорт воситалари тоғли ва мураккаб ҳудудларда хизмат кўрсатиш ишларини тезкор ташкил этишга хизмат қилиши билдирилди.

custom img

Россияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг 6 фарзанди ватанга қайтарилди

Фуқаронинг ҳужжатлари йўқлиги сабабли у ва фарзандлари вақтинча сақлаш муассасаларидa бўлган.

custom img

Тошкентда квартираларнинг нархи кадастрдагидан 7,4 баравар, ҳовли-жойларники эса 14 баравар юқори чиқди

600 мингдан ортиқ квартира ва 213 мингта ҳовли-жой оммавий баҳоланди.

custom img

Судья Азиза Мирзаева мажлисга кетаётганида ҳалокатга учрадими?

Олий суд Томди туман суди раиси вафоти юзасидан расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентдаги ёнғинда ҳалок бўлган ФВВ офицери Самарқандда дафн этилди

Дафн маросимида ФВВ раҳбарияти ва шахсий таркиби, марҳумнинг яқинлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

custom img

Банкларнинг молиявий ҳолатини тиклаш режаларига қўйиладиган талаблар белгиланди

Банклар молиявий қийинчиликларга дуч келган тақдирда уларнинг фаолиятини тиклашга қаратилган режалар эндиликда белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"