Жамият

Бухорода интернетдаги ютуқли ўйинлар орқали фуқарони чув туширган шахс ушланди

Интернетдаги ютуқли ўйинлар орқали бухоролик фуқарони чув туширган фарғоналик йигит қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Бухорода интернетдаги ютуқли ўйинлар орқали фуқарони чув туширган шахс ушланди

 

 

Таъкидланишича, Шофиркон туманидаги «Пашмон» маҳалласида яшовчи 22 ёшли фуқаро Ш.И. ижтимоий тармоқлардан фойдаланаётганда эҳтиётсизлиги туфайли виртуал фирибгарликка дуч келган.

 

Билдирилишича, номаълум шахс Telegram ижтимоий тармоғидаги «Агробанк инфо» каналидан фойдаланиб, Ш.И.нинг шахсий профилига «Agrobankmobile» иловаси орқали уланган. Ва Ш.И.га «Agrobankmobile» орқали 1 миллион 417 минг сўм миқдорида ютуқ тақдим қилинганлигини айтиб, унинг ишончига кирган. Номаълум шахс гўёки ушбу ютуқли пулларни Ш.И.нинг пластик картасига ўтказишини айтиб, бунинг учун унинг пластик картаси ҳамда телефон аппаратидаги Click кодини олишга эришган.

 

Орадан бир неча дақиқа ўтгач, пластик картасидан 759 минг 250 сўм пул ечиб олингани ҳақидаги SMS хабарни ўқиган Ш.И. шахси номаълум фуқаронинг шахсий профилига ёзишга уринган. Бу пайтда эса Ш.И. номаълум шахс билан боғлана олмаган ва SMS жўнатмалар тизими берк қилиб қўйилганига гувоҳ бўлган. Ва бу ҳақда зудлик билан ички ишлар идораларига маълум қилган.

 

Бухоро вилоят ИИБ ходимлари томонидан тезкорлик билан олиб борилган ўрганув ишлари натижасида номаълум фуқаро шахсига аниқлик киритилган. У фарғоналик 20 ёшли Ж.Н. эканига ойдинлик киритилган.

 

«Айни пайтда фарғоналик йигит билан тергов-суриштирув ишлари олиб борилиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан иш қўзғатилган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шу ўринда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан виртуал фирибгарлик ва ўғрилик жиноятларидан ҳушёр бўлишни талаб қиламиз», — дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"