Жаҳон

Зангиоталик фуқаро 91,5 млн сўмлик «Ремдесивир» дори воситасини 12 минг долларга сотишга уринди

Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманларида пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Зангиоталик фуқаро 91,5 млн сўмлик «Ремдесивир» дори воситасини 12 минг долларга сотишга уринди

 

 

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Х.Б. исмли фуқаро пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда сотиб, даромад орттирмоқчи бўлгани аниқланди. У хорижда ишлаб чиқарилган 218 қути «Ремдесивир-Рамеда 100 мг Виал 20 мл» номли дори воситасининг ҳар бир қутисини 600 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 12 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Экспертиза хулосасига кўра, 218 қути дори воситасининг умумий баҳоси 91,5 миллион сўмни ташкил этган.

 

Шунингдек, Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган тадбирда уч нафар фуқаро олдиндан тил бириктириб, дори воситаларини дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттирмоқчи бўлгани аниқланган. Улар 63 қути «Клексан» номли дори воситасини ҳар бирини 900 минг сўмдан баҳолаб, жами 57,6 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳасининг учинчи мавсуми бошланди

2026 йил 1 июндан 1 октябргача мамлакат бўйлаб Немрутдан Эфесгача, Зеугмадан Галата минорасигача бўлган 20 та музей ва тарихий обидалар соат 19:00 дан бошлаб, белгиланган тунги ёпилиш вақтигача зиёратчилар учун очиқ бўлади.

custom img

Эрон музокараларни чўзаётгани учун бунинг нархини тўлайди — Трамп

АҚШ президенти Теҳроннинг ҳаракатларини танқид қилди ва янги огоҳлантириш берди.

custom img

Қозоғистонда жинсий зўравонлик ишлари аёл терговчиларга топширилади

Янги тартиб жабрланувчиларнинг руҳий ҳолатини ҳимоя қилишга қаратилган.

custom img

Россияда мигрантлар учун мажбурий тиббий кўрик 90 кундан 30 кунгача қисқартирилди

Путин мигрантларни тиббий назорат қилиш бўйича янги қонунни имзолади.

custom img

Афғонистондаги инқироз чуқурлашмоқда, хавфсизлик ҳодисалари 57 фоизга ошди – БМТ

2026 йилда мамлакатда 21,9 миллион киши гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиши прогноз қилинмоқда.

custom img

АҚШ Эронга янги зарбалар берди

Теҳрон эса Баҳрайн ва Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини ёпди

Чекловлар барча турдаги жумладан, нефт танкерлари ва савдо кемалари учун амал қилади.

custom img

Эрон Минаб мактаби қурбонлари хотирасига бағишлаб янги банкнота чиқарди

1 миллион риал қийматидаги янги банкнотада айнан ушбу мактаб тасвири акс эттирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"