Жаҳон

«Толибон» ҳаракати Афғонистонда алоҳида таълимни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди

Бу ҳақда «Al Arabiya» телеканалига таяниб «ТАСС» хабар берди.

«Толибон» ҳаракати Афғонистонда алоҳида таълимни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди

Унга кўра, ўғил ва қиз болалар учун алоҳида синфлар яратилади. Таъкидланишича, қизларнинг таълим жараёнларида иштирок этишига ҳеч қандай тақиқ қўйилмаган. Бундан ташқари, ҳаракат аёлларни бўлажак ҳукумат ишида иштирок этишга таклиф қилган. Олдинроқ «Толибон» ҳаракати аёлларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиши, уларга ўқиш ва ишлашга рухсат беришини таъкидлаган.

1996–2001 йилларда «Толибон» ҳаракати Афғонистонни назорат қилган даврда, қизлар таълим олишда жиддий камситишга дуч келган ва уларнинг кўпчилиги мактабга бормаган. Human Rights Watch ташкилотининг маълумотларига кўра, мамлакатдаги саводхонлик даражаси қизлар орасида 37 фоизни, ўғил болаларда эса 66 фоизни ташкил этади.

Аввалроқ Афғонистонда «Толибон» ҳаракати эгаллаган ҳудудлардаги вазият тўғрисида маълумот берилганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Aфғонистонда Ислом амирлиги ташкил этилганини эълон қилмоқчилиги айтилган.

custom img

Жаҳон банки Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини камайтириш учун 10,6 млн доллар грант ажратади

Таъмирлаш ишлари орқали йилига 47,5 минг тонна газ сизиб чиқишининг олди олиниши режалаштирилмоқда

custom img

Эрондаги уруш давом этса, дунёда очлик рекорд даражага етиши мумкин — БМТ

Можаро давом этса, июнь ойига келиб очликдан азият чекаётганлар сони 360 миллиондан ошиши мумкин.

custom img

Афғонистондаги касалхонага қилинган ҳужум оқибатида 400 киши ҳалок бўлди

Афғонистон бу ҳужум учун Покистонни айбламоқда, бироқ Исломобод айбловларни инкор этмоқда.

custom img

Эрон Олий раҳбари АҚШнинг музокара таклифини рад этди — Reuters

Сулҳ таклифи Эронга икки воситачи давлат орқали етказилган.

custom img

Исроил Али Ларижоний ҳалок бўлганини маълум қилди

Шунингдек, “Басиж” кучлари қўмондони Ғуломризо Сулаймонийнинг ҳам ўлдирилгани айтилмоқда.

custom img

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқлик амалиётини бошлади

Исроил ҳужумлари натижасида Ливанда бир миллиондан ортиқ киши уйларини тарк этган, 850 киши ҳалок бўлган.

custom img

Истанбулда 7 йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилгани аниқланди

Маълум қилинишича, аёл эри томонидан ўлдирилиб, жасади чиқинди контейнерига ташланган.

custom img

Мужтабо Хоманаий АҚШ–Исроил зарбалари вақтида омон қолган — The Telegraph

Маълум қилинишича, у ҳужумдан бироз олдин уйидан чиқиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"