Спорт

Спортчиларимиз вирусдан ўзини қандай ҳимоя қилмоқда?

Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медаллари соҳиби, Олимпияда-2020 совриндори Давлат Бобоновнинг сўзларига кўра, спорт нафақат коронавирус, балки барча касалликларнинг олдини олишда муҳим ўрни тутади.

Спортчиларимиз вирусдан ўзини қандай ҳимоя қилмоқда?

 

 

Аввалроқ, Паралимпиячиларимизда “Narita” аэропортида олинган тест натижаларига кўра, икки киши — дзюдо бўйича бир нафар спортчи ва мураббийда коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар бергандик.

 

Маълумотларга кўра, Токиода COVID-19'га чалинган спортчилар карантинга олинган ва машғулотларни алоҳида олиб бормоқда. Мусобақаларда иштирок этишга ҳеч қандай тўсқинлик йўқ. Кундан-кунга географияси кенгайиб бораётган коронавирус манзил ва макон, ёшу-қарини танламаяпти. Барчани бирдек ўз домига тортмоқда. Фаолият турига кўра кўплаб хорижий мамлакатларда бўладиган, бир вақтнинг ўзида бегоналар билан яқин алоқада бўладиган спортчиларимиз вирусдан ўзларини қандай ҳимоя қилишмоқда? Ҳақли савол билан Олимпияда иштирокчиларига юзландик.

 

Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медаллари соҳиби, Олимпияда-2020 совриндори Давлат Бобоновнинг сўзларига кўра, спорт нафақат коронавирус, балки барча касалликларнинг олдини олишда муҳим ўрни тутади.

 

— Аслида спорт билан мунтазам шуғулланадиган ҳар қандай одамнинг иммунитети юқори бўлади. Вирусни юқтирган тақдирда ҳам енгил ўтади. Шунга қарамай, бугунги кунда кишилар гавжум жойларга бормайман. Антисептик воситалардан мунтазам фойдаланаман.  Ишончим комил, шундай қилсак кўринмас ёвдан нафақат ўзимизни, балки яқинларимизни ҳам асраган бўламиз. Пандемия туфайли қанчадан-қанча одамлар оламдан ўтаётганини кўряпмиз. Турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш ва саломатлигим доимо жойида бўлиши учун яқинда “Спутник-V” вакцинаси билан тўлиқ эмландим. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Танамда ҳеч қандай оғриқ ёки нохуш ҳолатни сезмадим. Олдин қандай бўлсам, шундайман.

 

Бокс бўйича “Рио-2016” Олимпиада ўйинлари чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ҳам “Спутник-V” вакцинаси билан эмланган. У билан суҳбатлашар эканмиз, “Мен коронавирусдан тўлиқ ҳимояланганман”, — дея таъкидлади.

 

— Айни пайтда тоғдаги спорт базамизда навбатдаги мусобақаларга тайёргарлик кўряпмиз. Шундай бўлса-да, бу ерда ҳам жамоамиз шифокорлари бизни мунтазам равишда кўрикдан ўтказиб турибди. Бўш пайтимизда кўчага чиқишимизга ҳам чеклов ўрнатилган. Буни тўғри тушунамиз. Чунки ўзимизни вирусдан қанча ҳимоя қилсак, эҳтиёт чорасини кўрсак, олдинда турган мусобақаларда иштирок этишимизда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Барчани вакцинациядан ўтишга ва саломатликларига бефарқ бўлмасликка чақираман.

 

Афсуски, вирусни кўз билан кўриб, қўл билан ушлаб бўлмайди. “Биологик уруш” дея таърифланаётган бу балога қарши курашда ҳамма “маржон” каби тизилиши лозим.

 

Токио-2020 Олимпиада ўйинларида оғир атлетика бўйича рекорд ўрнатган Муаттар Набиева “вирус кишининг жисмоний ҳолатини инобатга олмайди”, деган фикрда.

 

— Японларда ниқоб тақиб юриш азалдан одатга айланган экан. Шундай бўлишига қарамай, Токиода бўлганимизда у ерда ҳам коронавирус кенг тарқалгани, ундан ҳимояланиш учун кескин чора-тадбирлар, чекловлар жорий этилганига гувоҳ бўлдик. Фикримча, спорт билан доимий шуғулланиш ҳам бу балога қарши курашишда муҳим восита бўлиши мумкин.

 

P.S.: Муаттар ҳам ҳозирда вирусга қарши “Спутник-V” вакцинаси билан эмланган.

 

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Роналдунинг трансфер қиймати кескин пасайиб кетди

“Ал-Наср”даги муваффақиятли мавсумга қарамай, футболчининг бозор қиймати пасайди.

custom img

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧдаги ўйинлари мактаблардаги “Мухлислар майдони”да намойиш этилади

Махсус фан-зоналарда мухлислар терма жамоа учрашувларини катта экранлар орқали биргаликда кузатиш имконига эга бўлади.

custom img

Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди

Унинг трансфер қиймати 15 миллион еврога ошиб, 50 миллион еврога етди.

custom img

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун якуний таркиби эълон қилинди

Ушбу рўйхатдан ортда қолган мавсумда Ироқ чемпионати тўпурари бўлган Шерзод Темиров тушиб қолди.

custom img

“Хатоларни расмий ўйинларда эмас, ўртоқлик учрашувларида қилиш яхши” — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи  жамоанинг ўйини ва ўйин натижаси ҳақида фикр билдирди.

custom img

Ўзбекистон Канадага 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди

Эдмонтон шаҳрида ўтган ўртоқлик учрашувида Канада Осорио ва Нельсоннинг голлари эвазига ғалаба қозонди.

custom img

ПСЖ Чемпионлар лигасида кетма-кет иккинчи бор ғолиб бўлди

Финалда “Арсенал” билан дуранг (1:1) қайд этган парижликлар пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида устун келди.

custom img

Футзал бўйича 2025-26 — йилги мамлакат чемпионати якунланди

Мавсум ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"