Спорт

Беш кучли чемпионат: навбатдаги тур қандай натижалар билан якунланди?

Ўтган ҳафтадан бошланган Европанинг энг кучли беш чемпионати ўйинларида қайд этилган натижалар, турнир жадвалидаги ҳолат ва тўпурарлар пойгасида ким пешқадамлик қилаётгани борасидаги таҳлил ва кузатувларимизни  давом эттирамиз.

Беш кучли чемпионат: навбатдаги тур қандай натижалар билан якунланди?

 

 

Хўш, беш кучли чемпионатнинг навбатдаги тур ўйинларида қандай натижалар қайд этилди?                                                                       

 Премьер Лига

Англия чемпионати таҳлилига ўтишдан аввал кеча трансфер ойнасида рўй берган катта воқеага тўхталмаслик мумкин эмас. Чунки қачонлардир футбол оламига катта юришни бошлаган Криштиану Роналду ўзининг собиқ жамоаси сафига келиб қўшилди. Португалнинг «қизил иблислар»га ўтиши чемпионат нуфузини янада ошириши табиий.

 

Ўтган ҳафта Англия премьер лигасида иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.  Ушбу турда биргина «Манчестер Юнайтед»нинг «Саутгембтон» билан дуранг ўйнагани ҳисобга олинмаганда  фавқулодда натижа қайд этилмади. “МЮ”га Криштиану Роналдунинг келиши жамоа ўйинига таъсир ўтказиши шубҳасиз. Хабарларга кўра футболчи «Нюкасл» билан бўладиган навбатдаги тур ўйинида майдонга тушади. Ушбу турнинг марказий ўйини «Арсенал» ва «Челси» жамоалари иштирокида Лондон дербисида ўтказилди. Мавсум бошидан ўзгача шиддат билан ўйин намойиш қилаётган «Челси» муваффақиятли юришда давом этмоқда. Ўз услубига тушиб ололмаётган «Арсенал» иккинчи турда ҳам мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлди. Дербида 0:2 ҳисобида Томас Тухел жамоаси ғалаба қозонди. Турнинг голларга бой бўлган ўйини «Манчестер Cити» – «Норвич» ўртасидаги баҳсда кузатилди. Биринчи турда «Тоттенҳем»га имкониятни бой бериб қўйган «шаҳарликлар» иккинчи турда «Норвич»ни аяб ўтирмади. Бир томондан алами босилди, десак ҳам тўғри бўлади. «Норвич» иккинчи ўйинда ҳам рақибларига йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўймоқда. Биринчи турда «Ливерпул»га 3:0 ҳисобида ютқазган бўлса, иккинчи турда «Мачестер Cити» дан бешта тўп ҳисоби билан енгилди. «Тоттенҳем» бу турда ҳам рақибидан кичик ҳисобда устун келди.

 

Иккинчи турда «Лидс» – «Эвертон» тўқнашуви голларга бой бўлди. Баҳс 2:2 ҳисоби билан якунланди, жамоалар очкони бўлишиб олди. Шунингдек, «Вестҳем» ва «Листер» ўйинида 4:1 ҳисоби қайд этилди. Унда «Вестҳем»нинг қўли баланд келди. Асосий ҳимоячиси соғайиб сафга қайтган «Липерпул» биринчи турда йирик ҳисобдаги ғалабадан сўнг «Бернли»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа навбатдаги уч очкога эга бўлди. Шуниндек, Англия чемпионати иккинчи турида «Брайтон» «Уотфорд»ни 2:0 га мағлуб этган бўлса, шундай ҳисоб «Астон Вилла» – «Нюкасл» ўртасидаги ўйинда ҳам қайд этилди. Унда «Астон Вилла»нинг қўли баланд келди. «Кристал Пелас» ва «Брентфорд» тўқнашувида ҳисоб очилмади. Шу тариқа Премьер Лиганинг иккинчи тур учрашувлари  якунига етди. 

 

Турнир жадвалида «Вестҳем» клуби «Листер» устидан йирик ҳисобдаги ғалабадан сўнг биринчи ўринга чиқиб олди. Кейинги поғоналарни «Ливерпул» ва «Челси» клублари эгаллаб турибди. Жадвалнинг энг сўнггида икки турда ҳам йирик ҳисобда мағлубият аламини тотиб кўрган «Норвич» бормоқда. Ундан юқоридаги ўринларни «Арсенал» ва «Нюкасл» клублари банд этган. Иккинчи турдан кейин тўпурарлар пойгасига «Вестҳем» ҳужумчиси Антонио ҳам қўшилди. Ҳозирда тўпурарлар руйхатида Бруно Фернандеш билан Антонио учтадан гол билан пешқадамлик қилмоқда. Англия чемпионати учинчи тур асосий ўйинлари 28-29 август кунлари ўтказилади.

 

Ла Лига

Испания чемпионати иккинчи тур ўйинлари эҳтиёткорликни сақлаган ҳолда ўтаётганини ушбу турда қайд этилган натижалардан бемалол билиб олиш мумкин. Ушбу тур ўйиналарининг деярли барчасида «1» рақамини учратиш мумкин. Турнинг голларга энг бой ўйини «Реал Мадрид» – «Леванте» учрашувида қайд этилди. Унда ўйинда олтита тўп киритилди. Шу тариқа жамоалар бир очкога эга бўлди. Қолган учрашувларда самарадорлик кам бўлди. Хусусан, «Барса» «Атлетик Б» билан 1:1 натижага келишган бўлса, «Гранада» – «Валенция», «Эспанёл» – «Виляреал» «Бетис» – «Кадис» ва «Осасуна» – «Селта» ўйинларида ҳам дуранг натижа қайд этилди. Шунингдек, мазкур турда «Хетафе» ўз уйида «Севиля»га имкониятни бой  берди, «Атлетико» клуби битта тўп ҳисобига «Элче»дан устун келди. Мазкур турда яна «Реал Соседат» – «Раё Валекано» учрашувида 1:0 ҳисоби қайд этилди. Испания чемпионати иккинчи туридан кейин «Севиля» турнир жадвалини бошқариб турибди. Кейинги ўринларни «Атлетико» ва «Реал Мадрид» клублари эгаллади. Сўнгги ўринларда «Алавес», «Раё Валекано» ва «Хетафе» жамоалари бормоқда. Тўп урарлар руйхати бошида «Севиля» клуби ҳужумчиси Эрик Ламела турибди. Ла Лига учинчи тур ўйинлари 28-29 август кунлари бўлиб ўтади.

 

А серия

Беш кучли чемпионат орасида бироз кечроқ бошланган Италия чемпионатида ўтган ҳафта биринчи тур ўйинлари ўтказилди. Турнирни «Верона» – «Сассуоло» ўйини очиб берди. Учрашув голларга бой бўлди. Натижада «Верона» ўз уйида 2:3 ҳисобида рақибига ютқазиб қўйди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг собиқ жамоаси «Женоа» Милан шаҳрига сафар қилди ва «Интер»га қарши майдонга тушди. Ўз уйи ва  таркибидаги устунлик эвазига мезбонлар  4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сураётган «Рома» ҳам биринчи турни муваффақиятли бошлади. «Бўрилар» чемпионатнинг дастлабки ўйинида «Фиорентина»ни қабул қилди. Натижада 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Мазкур турда «Болонья» – «Салернитана» ўйини ҳам голларга бой бўлди. Унда «Болонья» 3:2 ҳисобда ғалаба қозониб, уч очко эгаси бўлди. Чемпионликка асосий давогар Туриннинг «Ювентус»и эса «Удинезе» майдонида 2:2  ҳисобга имзо чекди. «Зебралар» шу тариқа мавсумни бироз кайфиятсиз бошлади. Ҳозирда клуб Роналдуни «Манчестер Юнайтед»га сотганидан сўнг ҳужум чизиғида португалияликка номзод изламоқда. Ушбу турда «Каляри» – «Специя» ўйинида ҳам 2:2 ҳисобда дуранг натижа қайд этилди. Чемпионатда евро кубогига номзод Неаполнинг «Наполи» клуби «Венеция» устидан ғалаба қозонди. Шунингдек, дастлабки турда «Торино» ўз уйида «Аталанта»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, «Эмполи» ҳам уйида «Лацио»га 1:3 га мағлубиятга учради. Италия А серияси биринчи туридан кейин «Интер» турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. Кейинги ўринларда «Удинезе» ва «Лацио» клублари бормоқда. Жадвалнинг сўнгги ўринларини «Венеция», «Женоа» ва «Верона» жамоалари эгаллаб турибди. Тўпурарлар руйхатини «Интер» ҳужумчиси Корреа бошқариб бормоқда.

 

 Бундеслига

Тартиб-интизоми, футболчи ва мухлисларнинг ўзини тутиши билан бошқа чемпионатлардан ажралиб турадиган Германия Бундес Лигасида иккинчи тур ўйинлари ўтказилди. Чемпионат фоварити «Бавария» «Кёлн» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу турнинг шов-шувли натижаси «Фрайбург» – «Боруссия Д» ўртасидаги ўйинда кузатилди. Унда «Фрайбург» майдонига сафар қилган дортмундликлар кичик ҳисобда имкониятни қўлдан бой берди. Турда йирик ҳисоблар ҳам қайд этилди. Хусусан, «РБ Лебсиг» ўз уйида «Штутгарт» ни 4:0 ҳисобида енгган бўлса, «Баер» ҳам «Боруссия М» клубини худди шу ҳисобда  мағлубиятга учратди. Шунингдек, «Гройтер» – «Армения Билефе», «Хоффенхайм» – «Унион Берлин» ҳамда «Айнтрахт Франкфурт»  учрашувларида дуранг натижа қайд этилди. Турнинг қолган баҳсларида «Герта» «Волфсбург»га ютқазиб қўйган бўлса, «Майнз» сафарда «Бохум»га имкониятни бой берди. Кеча Германия чемпионати учинчи тур ўйиналарига старт берилди. Унда «Боруссия Д» – «Хоффенхайм» устидан 3:2 ҳисобда устун келди. Бугунги кунда иккинчи тур ўйинларидан сўнг «Боруссия Д» битта кўп ўйин билан турнир жадвалида пешадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларда «Волфсбург» ва «Баер» жамоалари бормоқда. Сўнгги ўринларда «Герта», Аугсбург”, «Боруссия М» жамоалари келмоқда. Тўпурарлар рўйхатида учта гол билан «Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Холонд пешқадамлик қиляпти.

 

 Лига 1

Бу мавсумда Франция чемпионатида мураббий ва футболчилар билан боғлиқ бир қатор ўзгаришлар содир бўлди.  Бироз эрта бошланган Лига 1 да учинчи тур ўйинлари ортда қолди. Чемпионат пешқадами бўлиб турган «ПСЖ» клуби бу турда ҳам муваффақиятли юришда давом этди. Парижликлар бу сафар  «Брест» жамоасини  мағлубиятга учратди. Шу тариқа жадвалдаги ўрнини мустаҳкамлаб олди. Турнинг энг қизиқарли ўйини «Лион» ва «Клермон» ўртасида бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда 3:3 ҳисоби қайд этилди. Франция чемпионатининг ушбу тур ўйинлари бир қатор дуранг натижалар билан эсда қолди. Хусусан, «Цент-эт ен» – «Лилл», «Метс» – «Реймс», «Страсбур» – «Труа» ва «Бордо» – «Анже» учрашувларида 1:1 ҳисобидаги дуранг нтиаж қайд этилди. Шунингдек, мазкур турда «Нант» сафарда «Ренн»га имкониятни бой берган бўлса, «Монпеле»  ўз уйида «Лорян»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди. «Манако» эса кутилмаганда «Ланс»га ютқазиб қўйди. Франция чемпионати учинчи туридан кейин «ПСЖ» турнир жадвалини бошқариб бораётган бўлса, «Анже» ва «Клермон» клублари уни таъқиб қилиб келмоқда. Жадвалнинг сўнгги ўринларида «Страсбур», «Манако» ва «Труа» клублари бормоқда. Тўпурарлар руйхатини эса «Марсел» ҳужумчиси Пае бошқариб турибди. Лига 1 чемпионатининг тўртинчи тур ўйиналари 28-29 август кунлари бўлиб ўтади.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Беш кучли чемпионат: навбатдаги тур қандай натижалар билан якунланди? | Zamon.uz