Токио-2021: Довурхон Кароматов пара дзюдо бўйича навбатдаги медаль соҳиби
Ҳозиргина эркаклар ўртасидаги пара дзюдо бўйича -81 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Довурхон Кароматов финал баҳсида иштирок этди.


Унга озарбайжонлик Хусейн Рахимли рақиблик қилди. “Олтин очколар”га қадар давом этган курашда вакилимиз иппон баҳоси билан имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Маълумот ўрнида: Токио-2021 Паралипия ўйинларидаги медалларимиз сони 11 тага етди: 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳамюртларимиз Феруз Саидов пара дзюдо ҳамда Моҳигул Ҳамдамова диск улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритиб, Паралимпия чемпиони бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Мақсаджон Обиджонов тайёрлади.







