Спорт

Мбаппе  «Реал Мадрид» билан келишиб олган...ми?

Месси «ПСЖ» сафига қўшилганидан сўнг орадан кўп ўтмай клуб ҳужумчиси Килиан Мбаппе  «Реал Мадрид»га ўтиши ҳақида хабар тарқалди. Бироқ «ПСЖ» ва «Реал» клублари бу борада ҳали келишувга эриша олмади.

Мбаппе  «Реал Мадрид» билан келишиб олган...ми?

 

 

«Реал» Мбаппе учун 170 миллион евро тўламоқчи экани маълум. Бироқ Париж клуби бу таклифга розилик бермаган. Шу боис «Реал Мадрид» Килиан Мбаппе учун «ПСЖ» клубига янги таклиф тайёрлаётгани айтилмоқда. Парижликлар «Реал»дан 215 миллион евро сўрамоқда. Бундан аввал улар футболчини 220 миллион еврога баҳолаётган эди. Шу тариқа икки клуб Мбаппе борасида ҳалигача келишувга эриша олгани йўқ.

 

 Франциялик ҳужумчи жамоадан кетишни хоҳлаяётган бўлса-да, лекин клуб мадридликлар таклифига розилик бермаяпти. «Реал Мадрид» раҳбарияти эса футболчининг ўзи билан шартнома борасида келишувга эришган. Хабарларга кўра, «Реал Мадрид» Килиан билан 2027 йилга қадар шартнома тузишга келишган. Футболчи янги жамоа сафида 35 миллион евро маош олиши айтилмоқда. Ҳозирда «ПСЖ»  футболчини  180 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкинлиги ҳақида маълумот бор.

 

Эслатиб ўтамиз, 29 август куни Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг 4 -туридан ўрин олган «Реймс»га қарши ўйинда рақиб дарвозасига иккита тўп киритишга муваффақ бўлди.

 

Аввалроқ Килиан Мбаппе ўзини юлдуз ҳисоблаши ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Жамшид Амиров

custom img

FIFА австралиялик ҳакамни қўл ишораси сабаб текширмоқда

Унинг трансляция вақтида намойиш этилган қўл ишораси оқ танлилар устунлигини тарғиб қилувчи рамз сифатида талқин қилинмоқда.

custom img

ЖЧ — 2026. Қатар Швейцариядан очко тортиб олди, Бразилияда дуранг, Шотландия ва Австралияда ғалаба

24 йиллик танаффусдан сўнг мундиалга чиққан Туркия мусобақани кутилмаган мағлубият билан бошлади.

custom img

Келажакда Жаҳон чемпионатида 64 та терма жамоа иштирок этиши мумкин

FIFА президенти Жанни Инфантино фикрига кўра, янги формат футболни янада кўпроқ мамлакатларга олиб киришга хизмат қилади.

custom img

АҚШ Парагвайни 4:1 ҳисобида мағлуб этди

АҚШ терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатини йирик ғалаба билан бошлади.

custom img

Хитойнинг Буюк Хитой деворида Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш тадбири ўтказилди

Тадбирда нафақат ватандошлар, балки Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда бошқа мамлакатлар вакиллари ҳам қатнашиб, Ўзбекистон футболчиларига омад тилади.

custom img

Месси, Роналду ва Ямал: ЖЧ-2026 да рекордлар янгиланиши мумкин

ЖЧ-2026 да голлар ва иштирокчилар сони бўйича янги рекордлар кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон–Колумбия ўйини учун 74 мингдан ортиқ чипта сотилди

18 июн куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–Колумбия баҳсига қизиқиш рекорд даражага етди.

custom img

ЖЧ–2026 старт олди: Мексика Жанубий Африкани 2:0 ҳисобида мағлуб этди

Мазкур ғалаба Мексика терма жамоаси учун Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинидаги илк ғалабаси бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"