Жаҳон

Олимлар коронавирус симптомлари сўнгги бир йилда жиддий ўзгаришга учраганини аниқлади

Британиялик олимлар коронавируснинг асосий симптомлари сўнгги бир йилда жиддий ўзгаришга учраганини маълум қилди.

Олимлар коронавирус симптомлари сўнгги бир йилда жиддий ўзгаришга учраганини аниқлади

 

 

Мутахассислар 2020 йилнинг 26 апрелидан 2021 йил 7 августигача бўлган оммавий ПСР-тест натижалари ва симптомсиз касалланган беморлар касаллик тарихини таҳлил қилиб чиққан. Ҳозирда Британияда коронавируснинг илк аломатларини аниқлашда асосан 4 белги —  юқори тана ҳарорати, қуруқ йўтал, таъм ва ҳид сезгиларини йўқотиш инобатга олинади. АҚШ Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази ўз баённомаларида иссиқ чиқиши, қалтираш, чарчоқ, нафас етишмовчилиги, тана ва мушакларда оғриқ, бош ва томоқ оғриғи, тумов, бурун битиши, қайт қилиш ва диареяни ҳам касаллик белгиларига киритган.

 

Татқиқот натижаларига кўра, 2020 йил апрелидан декабргача оммавий эмлаш бошланмаган даврда  Британияда асосан Совиднинг «альфа» штамми тарқалган. Беморлар қайд этган симптомлар асосан йўтал, томоқ оғриғи, титроқ, таъм ва ҳид билмаслик бўлган.

 

Қишга келиб бу белгиларга нафас йўллари касалликларининг бошқа белгилари ҳам қўшилган. Уларнинг барчаси мавсумий касалликлар билан боғлиқ бўлган.

 

2021 йил майидан бошлаб мамлакатда «дельта» штамми кенг тарқалди. Беморлар энди бош оғриғи ва бурун битишидан тез-тез шикоят қила бошлаган. Бу каби симптомлар қисман эмлангандан кейиндан  касалланганларда ҳам кузатилган. Шу билан бирга ҳар тўртинчи беморда мушак оғриқлари, чарчоқ ва ҳолсизлик, ҳар учинчи беморда таъм ва ҳид билишни йўқотиш қайд этилган.

 

Тадқиқот муаллифлари бу каби белгилар асосан 20-30 ёшлилар орасида кузатилган, ёш катталашуви билан касалликнинг интенсивлиги камайган, ёши қариларда эса бироз юқорироқ бўлган.

 

Олимлар «дельта» штаммнинг асосий белгилари сифатида ҳолсизлик, чарчоқ, бош оғриғи, томоқ ва мушакларда оғриқ, таъм ва хид билишнинг йўқолишини айтиб ўтишган.

 

Эслатиб ўтамиз бундан аввал олимлар Олимлар коронавируснинг «дельта» штамми сувда 72 соатгача яшай олишини аниқлагани хабар қилинган эди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШ Давлат департаменти туғилиш туризмини ташкил этишга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Бу уруш бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинуви бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Финляндия президенти АҚШ, Россия, Украина ва Европа вакиллари иштирокидаги учрашув бир-икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкинлигини айтди.