Жамият

Тошкентда “Spark”дан гиёҳванд модда чиқди

Энг кўп фош этиладиган жиноятлардан бири бу гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлардир. Мўмай даромад илинжи ёки нафсига қул кимсалар томонидан содир этилаётган бу жиноят туфайли қанчадан-қанча одамлар жавобгарликка тортилади, тонналаб гиёҳванд моддалар йўқ қилинади. Лекин орамизда яширин йўллар билан бу қабиҳ ишга қўл ураётганлар ҳам кўплаб топилади.

Тошкентда “Spark”дан гиёҳванд модда чиқди

 

 

Навбатдаги гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ҳолат жорий йилнинг 29 август куни Чилонзор туманида аниқланди. Хизматга жалб этилган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари Бунёдкор кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, “Spark” русумли, давлат рақами 01 С 414 UA бўлган автоулов тўхтатиб, текширганда машина салонидан целофан пакетчада, кукунсимон модда топилиб, холис гувоҳлар иштирокида олинди.

 

 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи К.А. Чилонзор тумани ИИО ФМБ 2-ИИБга топширилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергели туманидаги заводлардан бирида Республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 1 тонна 350 кг.га яқин гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилгани хақида маълумот берган эдик.

 

 

Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда “Spark”дан гиёҳванд модда чиқди | Zamon.uz