Жаҳон

Хитой ташқи ишлар вазири АҚШдан норозилигини билдирди

Вазир АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали мулоқоти чоғида бу ҳақда маълум қилган.

Хитой ташқи ишлар вазири АҚШдан норозилигини билдирди

 

 

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШга коронавирус келиб чиқиши ҳақидаги ҳисобот юзасидан норозилик билдирди.

 

Вазир АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали мулоқоти чоғида бу ҳақда маълум қилган.  “Хитой АҚШ махсус хизматлари томонидан тайёрланган коронавирус келиб чиқиши бўйича ҳисобот юзасидан қатъий норозилик билдиради”, — дейилади Хитой ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

 

Пекин Вашингтонни масалани сиёсийлаштиришни тўхтатишга чақирди. Ван И бу таҳминлар АҚШнинг аввалги президенти (Дональд Трамп) админсрациясидан қолганлигига эътибор қаратган.

 

АҚШ бу фикрлардан қанчалик тез воз кечса, “шунчалик тез боши берк кўчадан чиқади”.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ миллий разведкаси 27 август куни Жозеф Байденга коронавирус келиб чиқиши юзасидан ҳисобот тақдим этган эди. Аммо махсус хизматлар касалликнинг манбаси бўйича аниқ хулосага кела олмаган. Шундай бўлса-да, COVID-19 биологик қурол сифатида яратилмагани қайд этилган. Тарқалишнинг эҳтимолий сабаби сифатида, инфекция тушган ҳайвон билан табиий алоқа ёки Ухан лабораториясидаги бахтсиз ҳодиса келтирилган.

 

Ўз навбатида Хитой ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг бу ҳаракатларига норозилик билдирди. Вазирлик расмий вакили Ван Веньбинь Вашингтонни вирус келиб чиқиши бўйича илмий тадқиқотлар ўтказишга чақирди. Амалдорнинг фикрича “Махсус хизматларнинг “COVID-19” келиб чиқишини аниқлаши илм-фанга зиддир”.

 

 Бундан аввал Вашингтон Ухань лабораториясида ўрганилган минглаб вируслар бўйича маълумотлар  қўлга киритилганини маълум қилган.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Лавров Германияни Россияга қарши “ҳақиқий уруш бошлаш”да айблади

Германиянинг Россия махсус хизматларини Лейпциг/Ҳалле аэропортидаги дрон ҳужумига алоқадорликда айблагани Лавровнинг танқидига сабаб бўлди.

custom img

Конго ДРда тўй маросимида ёнғин чиқиб, 22 киши ҳалок бўлди

Конго бош вазирининг ўринбосари ва ички ишлар вазири воқеа жойига ташриф буюрган.

custom img

АҚШ Эронга танкерлар флотини тўлиқ йўқ қилиш билан таҳдид қилди

АҚШ уруш вазирининг сўзларига кўра, Эроннинг танкерлар флоти ҳимоясиз.

custom img

Путин Трампнинг махсус вакиллари билан Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди

Бироқ учрашув якунида келишувга эришилгани ёки сезиларли силжиш бўлгани ҳақида маълумот берилмади.

custom img

2023 йилдан бери Исроилнинг Ливанга ҳужумларида қарийб 9 минг киши ҳалок бўлди

2 мартдан бери тез ёрдам бригадаларига 179 дан ортиқ ҳужум қайд этилган, уларда 135 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"