Жамият

“Ўйлаб қарасам, дунёдаги энг бахтли аёл ўзим эканман!”

“Соғлом эдим, бирдан юролмай қолдим.Икки йилда бошимдан 10 маротаба операция бўлдим. Орамизда яхши инсонлар кўп. Одам асло умидсизликка тушмаслиги керак. Инсонга биринчи ўринда далда берадиганлар — бу унинг яқинлари. Бугун нимаики ютуқларга эришган бўлсам унинг таг замирида турмуш ўртоғим ва яқинларимнинг беминнат хиссалари бор.”

“Ўйлаб қарасам, дунёдаги энг бахтли аёл ўзим эканман!”

 

Бу тадбиркор Дилноза Муродованинг фикрлари. Шижоати, ғайрати, ишбилармонлиги, қолаверса, саховати билан ҳудуд аҳли тилига тушган бу аёл бугун оилавий мактабгача таълим ташкилотининг раҳбари.

 

“Бундан икки йил аввал кўксартроз (оёқ суякларининг емирилиши)  касаллигига чалиндим. Оқсоқланиб қолдим. Бора-бора бу ҳасталик кучайиб кетди.  Вақт ўтган сари, умуман,  юролмай қолдим. Соғлом юрган одамнинг бирдан касал бўлиб, батамом юролмай қолиши руҳиятга ҳам салбий таъсир кўрсатар экан.Икки йил ичида бошимдан 10 маротаба жарроҳлик операциясини ўтказдим. Ўша кезларни эсласам, ҳозир ҳам қалбимга изтиробли оғриқ инади. “Мен бошқа  юролмайман, бир умрга мажруҳ бўлиб қолдим, энди ҳаммаси тугади", — деб ўйлагандим. Ҳам жисмоний, ҳам руҳий тушкунлик мени кун сайин емириб борарди.

Аммо атрофимиздаги сахий инсонлар туфайли ўзимга  бўлган ишонч  қайта  уйғонди. Сўнги ўнинчи операциямга Қибрай туман ҳокимлиги ёрдам кўрсатди. Имплантат операпцияси учун тендер кетаётганини эшитиб, мурожаат қилдим ва  тендерга тушдим. Оёғимга имплантат қўйилди. Тўғри, аввалига юришга қийналдим. Аммо тез оёққа турдим. Кўпчилик оғир ва азобли кунларини эслашни, гапиришни истамайди. Бироқ ўтмиш инсонга сабоқ бериб туради. Шу боис ҳам бугун қийналган кезларимни ёдга олдим.

 

— Сизни келажакка умид боғлаган нарса нима?

 

— Келажакка умид боғлаган нарса бу — менинг икки  фарзандим, турмуш ўртоғим ва  яқинларимдир. Мен уларнинг ёрдами билан  ўзимда куч топа олдим. Улар мени қўллаб-қувватлаганликлари учун ҳам бугун ҳаётда ўз ўрнимни топдим. Бунинг учун улардан миннатдорман.

 

— Тадбиркорлик фаолиятингизни йўлга қўйишингизда туртки берган нарса нима?

 

— Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан биз ёшларга берилаётган улкан имкониятлардан фойдаланиш мақсадида тадбиркорлик билан шуғулланишга қарор қилдим. Банкдан  15 фоизли кредит олиб, ўзим яшаб турган хонадонда болалар боғчасини очдим. Оз бўлса-да, янги иш ўрни яратдим. Боғчамиз рус тилига ихтисослаштирилган. Айни вақтда муассасамизда икки нафар ходим ва 35  нафар  тарияланувчи бор.  Болалар учун барча шароитлар яратилган.

Бугун камтарона меҳнатларим эвазига «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотландим. Бу менга катта куч бағишлади.  Юртобошимизнинг берган  юксак мукофотлари  учун бошим ерга теккунча таъзимдаман. Албатта, ушбу мукофотни оқлаш учун ўз устимда янада кўпроқ ишлайман.

Энди мени касаллик таслим қилолмайди. Фақат ва фақат олға интиламан.   Ишонасизми, бошимдан ўтган воқеалардан сўнг мен ҳар нарсадан қувонч, ҳар нарсадан бахт ахтара бошладим. Ўйлаб қарасам, дунёдаги энг бахтли аёл ўзим эканман!

 

— Келгусидаги режаларингиз?

 

— Яна бир гуруҳ очиш истагим бор.  Кичик боғчамни янада кенгайтириш учун ҳозир ҳужжатларни расмийлаштириш  ишлари билан бандман.  

 

Дилнозанинг қилаётган ишлари жасорат.  Жасоратни эса ҳар ким ҳам қила олмайди. Унинг бу интилишлари, ҳаётга бўлган ишончи, келгуси режаларининг ўзи ҳақиқий жасорат. Унинг кўксини безаб турган эсдалик нишони ҳам тасoдиф эмас, балки ҳақиқий меҳнат, машаққат ва фидойиликка берилган катта рағбатдир.

 

Муножат Валиева суҳбатлашди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.