Жаҳон

Марс сайёрасидан тупроқнинг биринчи намунаси олинди

Бош муҳандис Aдам Стелцнернинг айтишича, Perseverance ровери Қизил сайёрадаги тупроқнинг биринчи намунасини олишга эришди.

Марс сайёрасидан тупроқнинг биринчи намунаси олинди

 

 

“Бизда намуна бор! Мен ҳеч қачон тошдаги туйнукни кўрганимдан бунчалик бахтли бўлмаганман”, — деб ёзади у ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

 

Шунингдек, у қайдларида космик аппарат томонидан олинган суратни илова қилган. Суратда сайёрадан олинган чанг намуналари орасида катта тош ва унинг ичида думалоқ қора туйнук кўриниб турибди.

 

Эслатиб ўтамиз, Aмериканинг “Perseverance” ровери февраль ойининг ўрталарида Марсга муваффақиятли қўнганди.

 

22 апрель куни маълум бўлдики, ровер биринчи марта Қизил сайёра атмосферасидан кислород олишга муваффақ бўлган.

 

Космик аппаратга Қизил сайёрадаги тош ва тупроқнинг илк намуналарини йиғиш вазифаси юклатилган. Намуналарни ўрганиш учун Ерга етказиб бериш режалаштирилган.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Нархларнинг кўтарилишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам таъсир кўрсатди.

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Дафн маросими вақтида черковга бостириб кирган қуролланган шахслар ўт очган.

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди.

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Россияда ноқонуний яшаб, қурилиш майдонида ишлаган ўзбекистонлик эркак назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатдан чиқиб кетишга уринганида ушланган.

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

АҚШ президенти 2020 йилги сайловлар сохталаштирилганини даъво қилиб, учинчи муддатга номзодини қўйиш ҳуқуқи борлигини айтди.

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Жароҳатланган беш нафар кончи шифохонага ётқизилган.