Жаҳон

Аҳмад Масъуд: “Толибон”га қарши кураш давом этади”

Аҳмад Масъуд Панжшер аҳолисига мурожаат билан чиқди.

Аҳмад Масъуд: “Толибон”га қарши  кураш давом этади”

 

 

 Масъуд урушда мағлуб бўлганини тан олган. Қўмондоннинг сўзларига кўра, толиблар тарафида чет эл қўшинлари жанг қилган. У Афғонистон халқини “Толибон”га қарши қўзғолон кўтаришга чақирган.

 

“Толиблар билан тўқнашувда оила аъзоларимдан баъзилари ҳалок бўлди, баъзилари яраланди”, - деган Панжшер етакчиси. Шунингдек, Масъуд тез орада  Қаршилик фронтининг  янги спикери тайинланишини айтган. Ўтган тунда ҳаракат собиқ спикери Фаҳим Даштий толиблар билан жангда ҳалок бўлган эди.

 

Аҳмад Масъуд жаҳон ҳамжамиятини “Толибон” ҳокимиятини тан олмасликка чақирган. Шу билан бирга у кураш давом этишини таъкидлади.

 

Панжшер шу кунгача толиблар томонидан бўйсундирилмаган ягона вилоят бўлиб қолаётган эди. 5 сентябрь куни вилоятга ҳужум кучайган ва унинг катта қисми эгалланган. 6 сентябрда “Толибон” расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид Панжшер тўлиқ назоратга олинганини эълон қилди.

 

Аҳмад Масъуд Панжшерга қарши толиблар эмас, Покистон армияси ва разведкаси уруш олиб бораётганини қайд этган. Баъзи манбалар буни тасдиқлаган. Хусусан, Покистон махсус кучлари вилоятга кириб келган. Исломобод ҳарбий-ҳаво кучлари дронлари бошқариладиган ракеталар билан зарба берган.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"