Жамият

Касаллик камаймоқда. Вазият барқарорлашаяптими?

АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳоли томонидан келиб тушаётган COVID-19 билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарилди.

Касаллик камаймоқда. Вазият барқарорлашаяптими?

 

 

Расмий статистикага кўра, касаллик камаймоқда. Демак, яна бир тўлқин ортда қолдими, вазият барқарорлашаяптими?

 

Дарҳақиқат, 1 сентябрдан ҳозирги кунга қадар расмий статистик маълумотларга кўра янги касалланганлар сони 650 ва ундан пастроқ бўлмоқда. Лекин бу рақам ҳали юқори, касаллик тўлқини ортда қолди, деб хулоса чиқариш учун ҳали вақт бор.

Касалликнинг яширин даври 2 кундан 14 кунгача, яъни инсон организмига тушган вирус 2 кундан кейин ёки 10 узоғи 14 кунгача ҳам касаллик аломатини келтириб чиқариши мумкин, касалликни келтириб чиқариш муддатини ўртача олганда 5-7 кунга тўғри келмоқда. Яна 10-14 кунда янги касалланишни аниқланишини ўсиши ёки тушишини динамик кузатувини олиб бориб, кейин бир хулосага келсак бўлади.

Аҳоли орасида тўлиқ эмланган ва бу касалликдан ҳимояланганларни ҳам назарда тутадиган бўлсак, бугунги кунда касалланмаган ва эмланмаганлар орасида касаллик тарқалиши эҳтимоли жуда юқори. Карантин қоидаларига риоя қилмайдиган, эмланмаган одамлар ҳисобига рақамлар яна кўтарилиши ҳам мумкин.

 

Мактабларда анъанавий шаклда дарслар бошлангани касалликни янада авж олишига олиб келмайдими?

 

Тўғри, болалар коронавирус инфекциясининг тарқатувчиси эканлиги тўғрисида кўп бора таъкидлаб келамиз. Қачонки болалар ва уларнинг мураббийлари ҳамда ота-оналар карантин қоидаларига риоя қилмаса, бу омил касаллик тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.

Биламизки, ҳар бир мактабда болалар саломатлиги ва ҳолатини назорат қилувчи фильтрлар мавжуд. У ерда ўқувчиларнинг тана ҳарорати ўлчанади. Болалар мактабга ниқобда бориш, қўлларни совунлаб ювиш каби қоидаларга тўлиқ риоя қилиши зарур.

Болаларга тушлик учун ота-оналар уйдан имкон қадар витаминларга бой овқатларни бериб юборишлари мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, ўқувчиларда кўпроқ суюқлик ичиш имкони бўлиши керак.

Ота-оналар фарзандларига мактабдан қайтгач, албатта, юз-қўлларини совун билан яхшилаб ювиши зарурлигини ўргатиши лозим. Шунингдек, болалар уйда устки кийимларини ечганларидан кейин, томоқ ва бурунларини оддий илиқ сувда 2-3 марта чайганидан сўнггина оила аъзолари ёнига кирсалар, уларни ҳимоялаган бўлади.

 

Шу ўринда, мамлакатимизда вакцинация жараёнларининг дастлабки босқичларида халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари ходимларини эмлашга бежиз алоҳида эътибор қаратилмаганлигини таъкидлаш керак. Ҳозирда мактаб ўқитувчилари ва бошқа ходимларнинг деярли барчаси вакцина олган. Табиийки, бу уларнинг COVID-19 коронавирус инфекциясидан ҳимояланганлигини билдиради.

 

Бундан аввалроқ мактабларда анъанавий шаклда дарслар бошлангани касалликни янада авж олишига олиб келмайдими деган саволга жавоб берганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.