Жаҳон

Исроилдаги Гилбоа қамоқхонасидан ер ости туннели орқали олти маҳбус қочиб кетди

Бугун эрталаб террорчилик фаолиятида иштирок этган олти маҳбус  Исроил шимолидаги Гилбоа қамоқхонасидан қочиб кетди, деб хабар беради “Newcpy.co.il.”

Исроилдаги Гилбоа қамоқхонасидан ер ости туннели орқали олти маҳбус қочиб кетди

 

Мамлакат қамоқхона бошқармаси бу хабарни тасдиқлади.

 

Қайд этилишича, маҳбуслар узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган террорчилар сақланаётган Гилбоа қамоқхонасидан туннел орқали қочиб кетган.

 

Полиция уларни вертолёт ва учувчисиз самолётлар ёрдамида  қидирмоқда. Қидирувга махфий хизматлар ва ҳарбийлар ҳам жалб қилинган.

 

Беш маҳбус "Исломий жиҳод" террорчилик ташкилотининг фаоллари бўлган. Олтинчиси — "Фатҳ" террорчилик гуруҳи етакчиларидан бири Захария Зубейдий. Қочишни айнан у ташкил этгани тахмин қилинмоқда.

 

Маҳбуслар ҳожатхона тагидан туннел қазиган ва канализация ўқи орқали қочишга муваффақ бўлган. Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, қочқинларни маҳаллий деҳқонлар пайқаб қолиб полицияга хабар берган.

 

Исроил бош вазири Нафтали Беннет зудлик билан ички хавфсизлик вазири Омер Бар-Лев билан воқеани муҳокама қилган ва ҳодисанинг ўта жиддийлигини қайд этиб, хавфсизлик кучлари тизимли ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидлаган.

 

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"