Жамият

Мактабларда анъанавий шаклда дарслар бошлангани касалликни янада авж олишига олиб келмайдими?

Бугун, 6 сентябрь куни мамлакатимиздаги 10 083 та умумтаълим мактабида анъанавий шаклда дарслар бошланди. Хўш, бу жараён коронавируснинг болалар ўртасида кенг тарқалишига туртки бўлмайдими? Мазкур саволнинг жавоби кўпчилик ота-оналарни қизиқтираётгани табиий.

Мактабларда анъанавий шаклда дарслар бошлангани касалликни янада авж олишига олиб келмайдими?

 

 

АОКАда бўлиб ўтган брифингда, коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева мазкур саволга жавоб берди.

 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, қачонки болалар ва уларнинг мураббийлари ҳамда ота-оналар карантин қоидаларига риоя қилмаса, бу омил касаллик тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. Қолаверса, ҳар бир мактабда болалар саломатлиги ва ҳолатини назорат қилувчи фильтрлар мавжуд. У ерда ўқувчиларнинг тана ҳарорати ўлчанади. Болалар мактабга ниқобда бориш, қўлларни совунлаб ювиш каби қоидаларга тўлиқ риоя қилиши зарур.

 

“Болаларга тушлик учун ота-оналар уйдан имкон қадар витаминларга бой овқатларни бериб юборишлари мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, ўқувчиларда кўпроқ суюқлик ичиш имкони бўлиши керак. Ота-оналар фарзандларига мактабдан қайтгач, албатта, юз-қўлларини совун билан яхшилаб ювиши зарурлигини ўргатиши лозим. Шунингдек, болалар уйда устки кийимларини ечганларидан кейин, томоқ ва бурунларини оддий илиқ сувда 2-3 марта чайганидан сўнггина оила аъзолари ёнига кирсалар, уларни ҳимоялаган бўлади”, - дейди Севара Убайдуллаева.

 

Шу ўринда, мамлакатимизда вакцинация жараёнларининг дастлабки босқичларида халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари ходимларини эмлашга бежиз алоҳида эътибор қаратилмаганлигини таъкидлаш керак. Ҳозирда мактаб ўқитувчилари ва бошқа ходимларнинг деярли барчаси вакцина олган. Табиийки, бу уларнинг COVID-19 коронавирус инфекциясидан ҳимояланганлигини билдиради.

 

Маълумот ўрнида, 2021 йил 5 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 160511 (+640) нафарни ташкил этмоқда.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"