Жаҳон

“Толибон”: Панжшер тўлиқ эгалланди

Панжшер вилояти тўлиқ толиблар назоратига ўтди. Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид маълум қилди.

“Толибон”: Панжшер тўлиқ эгалланди


Шар

 

“Ёлланма душманларнинг сўнгги қароргоҳи, Панжшер вилояти эгалланди. Мамлакатда хавфсизлик ўрнатишга қаратилган охирги ҳаракатлар  ўз самарасини берди ва Панжшер Афғонистон Ислом Амирлигининг тўла назоратига ўтди”, деган Мужоҳид ўз “Твиттер” саҳифасида.

 

Унинг сўзларига кўра, исёнчиларнинг акcарияти жангларда ўлган, баъзилари қочиб кетган. Толиблар Панжшер аҳолисини таъқиб қилмасликка ваъда берган.

 

Бундан аввал Миллий Қаршилик фронти етакчилари Амрулла Солиҳ ва Аҳмад Масъуд Афғонистонни тарк этгани хабар қилинган эди. Аммо Масъуд тарафдорлари унинг Панжшерда эканини айтмоқда. Қўмондоннинг ўзи Панжшерга қарши толиблар эмас, Покистон армияси ва разведкаси уруш олиб бораётганини таъкидлади. Баъзи манбалар буни тасдиқлаган. Хусусан, Покистон махсус кучлари вилоятга кириб келган. Исломобод ҳарбий-ҳаво кучлари дронлари бошқариладиган ракеталар билан зарба берган.

 

5 сентябрь куни Аҳмад Масъуд “Толибон” ҳужумни тўхтатган тақдирда музокараларга тайёрлигини айтган. Аммо бу таклифни толиблар рад этди. Кейинчалик Қаршилик фронти тинчлик музокаралари ҳақида  декларация ҳам эълон қилганди

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Трамп бензин нархларини пасайтиришни талаб қилиб, сотувчиларга таҳдид қилди

АҚШ президенти нархларни сунъий ошириш ноқонуний эканини таъкидлаб, бунга амал қилинмаса, "катта муаммолар" юзага келишини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзилада АҚШдан депортация қилинганлар жойлаштирилган меҳмонхона қулаб тушди — АBС

Меҳмонхона вайрон бўлиши оқибатида айрим депортация қилинган фуқаролар ҳалок бўлган, бошқалари эса бедарак йўқолган.

custom img

Қирғизистондаги мактаблар 12 йиллик таълим тизимига ўтди

Янги тартибга кўра, умумий таълим 6+3+3 модели асосида 12 йил давом этади.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари 22 мингдан ортиқ аҳолига зарар етказди

Тошқинлар 96 та қишлоқни сув остида қолдирди, минглаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинмоқда.

custom img

Қирғизистонда Қамчибек Ташиев ва яна етти нафар айбланувчига 9 йил қамоқ сўралди

Прокуратура ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашга тайёргарлик кўрганликда айбланаётган собиқ амалдорларга қатъий жазо талаб қилди.

custom img

Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 1 700 нафардан ошди

Зилзила оқибатида 15 866 киши уй-жойидан айрилган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

custom img

Германияда васийлик можароси сабаб отишма юз берди

Қуролли ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлган.

custom img

Ҳозирча АҚШ билан янги музокараларни бошлаш режалаштирилмаган — Эрон

Теҳрон якуний келишув бўйича музокаралар меморандумдаги асосий мажбуриятлар бажарилгандан кейингина бошланишини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"