Жаҳон

ЖССТ: “Вакциналар адолатли тақсимланмаса, коронавируснинг янги штаммлари кўпайиб бораверади”

Клюге вакциналар агар адолатли тақсим қилинмаса, коронавируснинг янги штаммлари кўпайиб боришидан огоҳлантирди. У давлатларни “зудлик билан вакциналарни бўлишиш”га чақирган.

ЖССТ: “Вакциналар адолатли тақсимланмаса, коронавируснинг янги штаммлари кўпайиб бораверади”

 

 

ЖССТ коронавируснинг янги супер штаммлари вужудга келиш сабабига изоҳ берди.

 

ЖССТ Европа бюроси директори Ганс Клюгенинг фикрича, бунга касалликнинг  аҳоли орасида кенг тарқалиши асосий сабаб бўлмоқда. “Вируслар вақт ўтиши билан эволюцияга учрайди, бунга ҳайрон қолиш керак эмас. Касаллик қанчалик фаол тарқалса, у шунчалик тез мутацияга учрайди”, - деган эксперт.

 

 Клюге вакциналар агар адолатли тақсим қилинмаса, коронавируснинг янги штаммлари кўпайиб боришидан огоҳлантирди. У давлатларни зудлик билан вакциналарни бўлишишга чақирган.

 

COVID-19’га қарши самарали вакциналарнинг тезлик билан яратилиши – пандемиялар тарихидаги камёб мувафаққиятлардан биридир. Лекин вакцияналар хавф гуруҳларига ўз вақтида етказиб берилмас экан, барча ютуқларимиз йўққа чиқади ва пандемия чўзилади”, деб таъкидлаган Клюге.

 

Душанба куни “катта йигирматалик” давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари учрашувида вакциналарни тенг тақсимлашга келишиб олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Австрияда эмланганлар учун пандемия якунлангани хабар қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Исроил Ҳизбуллоҳ базасини портлатди: портлаш 4,1 магнитудали зилзилага сабаб бўлди

2 километрдан ортиқ узунликдаги иккита туннелни йўқ қилиш учун 1 минг тоннадан ортиқ портловчи модда ишлатилган.

custom img

Эрон баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни қайта бошлагани айтилмоқда — WSJ

Эронда баллистик ракеталар ишлаб чиқариш қайта тиклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, мамлакатнинг айрим ерости иншоотларида ракета йиғиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Қизил денгизда навбатдаги хавф: Ҳусийлар Моха портини эгаллади

Мазкур бўғоз Қизил денгиз ва Аден кўрфазини боғлайди ҳамда Осиё, Европа ва Яқин Шарқ ўртасидаги муҳим денгиз савдо йўлларидан бири ҳисобланади.

custom img

“75 мактуб” иши: Ташиевга қўйилган айблов ўзгартирилди

Бишкек шаҳар суди Ташиев ва бошқа судланувчиларга нисбатан аввалги ҳукмни ўзгартириб, “ҳокимиятни куч билан эгаллаш” моддасини алмаштирди.

custom img

Россияда мигрантларга янги талаб: ишламайдиган оила аъзоси ҳам солиқ тўлайди

Тегишли тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

custom img

Конгодаги мактаб ёнғинида камида 24 ўқувчи ҳалок бўлди

Ёнғин оқибатида 300 га яқин уй ҳам вайрон бўлган.

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"