Жаҳон

Эрон Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига қўшилади

Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг аъзолари сони  яна биттага кўпаяди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар бермоқда.

Эрон Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига қўшилади

 

 

ШҲТнинг 16-17 сентябрь кунлари Душанбедаги саммитида Эронни ташкилотга қабул қилиш жараёни бошланади.  Шундан кейин аъзолар сони тўққизтага етади. Лекин Теҳрон ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиши учун маълум вақт талаб этилади.

 

Эрон 2005 йилда ташкилотга кузатувчи мақомида кирган. 2008 йилда эса тўлақонли аъзо бўлиш мақсадида ариза топширган. Аммо БМТ хавфсизлик кенгаши санкциялари туфайли у 2015 йилга қадар ШҲТ аъзоси бўла олмаган. 2015 йилга келиб чекловлар олиб ташлангандан кейин ҳам баъзи омиллар туфайли ташкилотга кира олмаганди.

 

ШҲТ  Марказий Осиё ва Жанубий Осиё минтақаси мамлакатлари, Россия ҳамда Хитойни бирлаштирган ҳалқаро ташкилот. Унга 1996 йилда асос солинган. Ўзбекистон 2001 йилда аъзо бўлган.

 

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон мулоқотида яқинлашаётган ШҲТ саммитига тайёргарлик масаласини муҳокама қилди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Дунё бўйлаб гуманитар ёрдам: Европа Иттифоқи 710 млн евро ажратади

Маблағларнинг бир қисми Африка, Фаластин ҳудудлари, Ливан ва Украинага йўналтирилади.

custom img

Жанубий Африкадаги иккита шаҳарчада отишма бўлди: 27 киши вафот этди

Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.

custom img

Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди: қарор 14 ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин қабул қилинди

Бундан аввал Қосим-Жўмарт Тоқаев Мудофаа вазирлигидаги ишлар ҳолатини комплекс текшириш учун махсус комиссия тузишни топширган эди.

custom img

Таиландда туристлар учун янги йиғим: хорижлик сайёҳлардан 13,5 доллар ундирилиши мумкин

Йиғимни ундиришни 2027-йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилмоқда.

custom img

Хитой ва АҚШ савдо божларини 30 млрд долларга камайтиришга келишди: томонлар AI бўйича мулоқот бошлайди

Келишув ХХР раисининг Вашингтонга уч кунлик ташрифи якунлари бўйича эришилган саккиз бандли консенсус доирасида тузилган.

custom img

Афинада бино портлади: олти киши ҳалок бўлди

Портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

custom img

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

custom img

10 йиллик қидирув: АҚШда ўзбекистонлик эркакнинг иши судда кўрилмоқда

У ИШИД ва “Ан-Нусра фронти”га моддий ёрдам кўрсатишга уринишда айбланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"