Британияда 12-15 ёшли болалар оммавий равишда эмланади
Британияда 22 сентябрдан мактабларда 12-15 ёшли болалар учун коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланади. Бу ҳақда “The Sun” хабар бермоқда.

Ҳукумат Буюк Британиянинг тўрт мамлакати бош врачлари томонидан ўтказилган эмлаш дастурининг тайёрлиги бўйича ўтказилган сўровномадан кейин мактабларда эмлаш кампаниясини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган.
Британия соғлиқни сақлаш тизими мутахассисларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 200 мингга яқин мактаб ўқувчилари эмланади.
Маълумки, Британия ўсмирларни Моderna Pfizer вакцинаси билан эмлашни маъқуллаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ соғлиқни сақлаш расмийлари мамлакатда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларга коронавирусга қарши эмлаш жорий этилиши мумкинлигини маълум қилганди.







