Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди
«Ўзгидромет» бугун 14 сентябрь куни кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.


Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 29-34 даража иссиқни ташкил этади.
Пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 30-32 даража иссиққача кўтарилади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25 даража иссиқ бўлади.







