Жаҳон

Термизда Афғонистонга ёрдам бериш мақсадида махсус логистик марказ тузилди

Термизда Афғонистонга ёрдам бериш мақсадида махсус логистик марказ тузилди. Бу ҳақда БМТ маълум қилган.

Термизда Афғонистонга ёрдам бериш мақсадида махсус логистик марказ тузилди

 

 

Хабарда айтилишича, Афғонистондаги сўнгги ҳодисалар ортидан Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги пунктларида энг зарурий товарларнинг заҳираси кўпайтирилган.

 

Бу маҳсулотларнинг барчаси Афғонистонга юборилади. Хусусан, Покистондаги  “Торхам” назорат пункти орқали сўнгги уч ҳафтада гуманитар ёрдам ортилган 2 колонна жўнатилган. 13 сентябрь куни эса БМТ Қочқинлар масаласи Олий Комиссари бошқармаси Нангарҳор вилоятига ёрдам юборган.

 

Жаҳон ҳамжамияти Афғонистондаги гуманитар вазиятдан хавотирда. Сўнгги маълумотларга кўра, 97 фоиз афоғонистонлик қашшоқлик ёқасида турибди. 14 миллион фуқарога эса очлик хавф солмоқда. БМТ Женевада ташкил этилган йиғилишда Афғонистон учун 1 миллиард  доллардан ортиқ маблағ ажратилишини эълон қилган. 14 сентябрь куни Европа Иттифоқи афғон халқига қўшимча 100 миллион евро ёрдам  беришини эълон қилди.

 

14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Афғонистонга 1 минг 300 тонна маҳсулот юборди. Балх вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус вакили Исматулла Эргашев ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов расмийлар билан учрашув ўтказган.

 

Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” ҳаракати Кобулни эгаллаган. 31 августда АҚШ Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Ҳаракат томонидан эгалланмаган ягона вилоят Панжшер  эди. Аммо 6 сентябрда ушбу ҳудуд ҳам “Толибон” назоратига ўтди.  Шундан кейин толиблар 7 сентябрь куни мамлакатнинг янги ҳукумати тузилаганини эълон қилди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"