Ўзбекистон

Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам юборди

Ўзбекистон ҳукумати Балх вилоятининг шимолидаги Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистонга катта миқдорда гуманитар ёрдам жўнатди.

Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам юборди

 

 

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрида "Толибон" ҳаракати вакиллари билан учрашди.

 

Қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва кийим-кечаклардан иборат бўлган 1,3 минг тонналик инсонпарварлик ёрдами афғон расмийларига топширилган.

 

 

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, маросимда сўзга чиққан Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид бутун афғон халқи номидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга бугунги синовли даврда мамлакатга кўрсатаётган юксак эътибори, қўллаб-қувватлаши ва бирдамлиги учун чуқур миннатдорлик билдирган.

 

Балх вилояти губернатори Қудратилло Абу Ҳамзанинг сўзларига кўра, бу ёрдам аслида Афғонистонга пандемия оқибатларини бартараф этишга, шунингдек, мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган гуманитар ва озиқ-овқат инқирозининг олдини олишга хизмат қилади.

 

Гуманитар ёрдам бутун мамлакат бўйлаб муҳтож афғонларга тарқатилиши кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Кобул аэропортидаги чекловлар туфайли Афғонистонга 500 тоннага яқин тиббий буюмларни етказиб бериш имконияти бўлмаётганини маълум қилганди. 

 

Аввалроқ Афғонистон чуқур гуманитар инқироз ёқасида тургани ҳамда бешта мамлакатдан гуманитар ёрдам олгани ҳақида хабар берилганди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам юборди | Zamon.uz