Бугун Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради
«Ўзгидромет» бугун 16 сентябрь куни кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумоти ҳақида маълумот берди.


16 сентябрда кундуз куни республика бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Максимал ҳаво ҳарорати 30-35 даража иссиқ атрофида, жанубда 38 даража иссиққача бўлади.
Маълум қилинишича, пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Кундуз куни ҳаво 32-34 даража иссиққача кўтарилади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража иссиқни ташкил этади.







