“Халқ сўзи" газетаси журналисти ЙТҲга учраб, вафот этди
“Халқ сўзи" газетаси журналисти, "Xalq so'zi online" нашри бош муҳаррири Саиджон Махсумов 36 ёшида вафот этди.


Маълум бўлишича, журналист Қорақалпоғистондаги бахшичилик фестивалидан қайтаётганида Нукус-Хоразм йўлида енгил автомашинада автоҳалокатга учраган.
Маълумот учун, Саиджон Махсумов 1986 йилнинг 12 май кунида Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. У ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Кўп йиллар давомида "Маърифат" ва "Халқ сўзи" газеталарида турли лавозимларда ишлаган.
Zamon.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.







