Жамият

15,3 миллиард сўмлик ноқонуний олиб кирилган парфюмерия воситалари аниқланди

Сўнгги пайтда транзит тарзда олиб ўтилаётган товарларни юртимиз ҳудудида тушириб қолдириб, ички бозорга ноқонуний равишда йўналтиришга  уриниш ҳолатлар тез-тез учрамоқда.

15,3 миллиард сўмлик ноқонуний олиб кирилган парфюмерия воситалари аниқланди

 

 

Яқинда яна бир ана шундай ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Нурбек Саломов Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Хабарга кўра, Бирлашган Араб Амирликларидан юк автотранспорт воситасида келтирилаётган, ҳужжатларга кўра 48 минг 341 АҚШ доллари қийматидаги салкам 26 тонна оғирликдаги парфюмерия воситалари дастлаб Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара-божхона пости орқали республикамиз ҳудудига кирган.

 

Транзит тарзида ҳаракатланаёган мазкур юклар қўшни давлатга чиқиши учун Фарғона вилоятидаги “Ўзбекистон” чегара божхона постига йўналтирилган.

 

Мазкур юк автотранспорт воситаси Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳудудида божхона ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, парфюмерия воситаларининг катта қисми йўлда тушириб қолдирилгани маълум бўлди.

 

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати салкам 15,3 миллиард сўмлик 95 минг 577 дона парфюмерия воситалари пойтахтимизнинг Сергели туманида ноқонуний равишда тушириб қолдирилгани аниқланди.

 

Ушбу товарларнинг эгаси аниқланиб, унга нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди. Айни пайтда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Бундан аввал Давлат божхона қўмитаси томонидан cифати кафолатланмаган дори воситалари муомалага киришининг олди олингани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Муножат Валиева

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"