Жаҳон

Россиянинг Хабаровск ўлкасида ғойиб бўлган самолёт топилди

Ҳодиса рўй берган жойга борилганда, экипаж аъзоларининг ҳаммаси ҳалок бўлгани аниқланди.

Россиянинг Хабаровск ўлкасида ғойиб бўлган самолёт топилди

 

 

Россиянинг Хабаровск ўлкасида 22 сентябрь куни ғойиб бўлган Ан-26 самолёти бўлаклари Корфовский қишлоғи яқинидаги тоғ этагида жойлашган Болшехехсирский қўриқхонасидан топилди.

 

 Воқеага Россия Тергов қўмитаси веб-сайтида қуйидагича изоҳ берилди:

 

“2021 йил 23 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 12:00 да Болшехехсирский давлат қўриқхонаси тизмасининг тепасида қидирув ишлари олиб борилаётган вақтда ҳалокатга учрагани тахмин қилинаётган Ан-26 самолётининг бўлаклари топилди”.

 

Ҳалокат жойи Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вертолёти ёрдамида аниқланган. Самолёт ноқулай жойга қулаб тушгани туфайли қутқарувчилар у ерга қийинчилик билан етиб борган.

 

Ҳодиса рўй берган жойга борилганда, экипаж аъзоларининг ҳаммаси ҳалок бўлгани аниқланди.

 

“Москва вақти билан 10:55 да биринчи қидирув гуруҳи Ан-26 ҳалокатга учраган жойга етиб борди. Экипажнинг барча аъзолари ҳалок бўлган, уларнинг жасади топилди”, — дея хабар қилди "РИА Новости".

 

Ан-26 самолёти кечқурун радарлардан ғойиб бўлди ва Хабаровскдан 40 километр узоқликда у билан алоқа узилди.  “Парвоз текширувлари ва тизимлари”  компаниясига тегишли самолёт Хабаровск ўлкасида алоқа воситалари ва радиолокация ускуналарини текшириш билан шуғулланаётган эди. Самолёт бортида 6 киши бўлган.

 

Ҳалокатнинг дастлабки сабаблари ёмон об-ҳаво шароити ёки учувчиларнинг хатоси деб баҳоланмоқда. Тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан жиноий иш очди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ҳиндистон ҳаво кучларининг Mig – 21 самолёти Панжоб штатига қулаб тушганди.

 

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Россия мигрантлар учун янги талаб жорий этишни режаламоқда

Мамлакатга визасиз кирувчилар мамлакатга кириш режаси ҳақида олдиндан хабар бериши талаб қилиниши мумкин.

custom img

Таиландда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Яна 4 нафар ўзбекистонлик тан жароҳатлари олган.

custom img

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

custom img

Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда — The Wall Street Journal

Теҳронга АҚШ кучларини минтақада нишонга олишда ёрдам бериш учун сунъий йўлдош тасвирлари ва такомиллашган дрон технологияси тақдим қилинмоқда.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлдирилишига жавобан Исроилга қарши зарбаларнинг 61-тўлқинини бошлади

Шунингдек, Мужатабо Хомaнаий Исроил мағлубиятни қабул этиб, компенсация тўламагунча уруш давом этишини маълум қилган.

custom img

Куба АҚШ билан урушга тайёр — Куба Президенти

Мигел Диас-Канел АҚШнинг орол устидан назорат ўрнатишга уринишига "қатъий қаршилик" кўрсатишга ваъда берди.

custom img

"Эрон бизга ҳеч қандай таҳдид солмади": АҚШ Миллий аксилтерроризм маркази раҳбари Эронга қарши уруш сабаб истеъфо берди

Жо Кент Эрон АҚШ учун ҳеч қандай бевосита хавф туғдирмаганини таъкидлаб, маъмурият Исроил ва унинг кучли босими туфайли уруш бошлаганини билдирди.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишини маълум қилди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ларижонийнинг ўғли ва унинг ўринбосари ҳам ҳалок бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"