Ўзбекистон

Тезликни оширганлик учун жарима миқдори камайтирилиши мумкин

ЎзХДП фракцияси йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Тезликни оширганлик учун жарима миқдори камайтирилиши мумкин

 

 

Ушбу қонун лойиҳасида фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори пасайтирилгани айтилмоқда.

 

ЎзХДП фракциясининг бир гуруҳ депутатларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан автотранспорт воситаларини бошқаришда йўлларда белгиланган тезликка риоя этилишини радарлар, шунингдек, стационар ва кўчма махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда назорат қилиниши ўрганилганида фуқароларимиз томонидан қўлланилаётган жарималар юқори эканлиги бўйича ҳақли эътирозлар билдирилган.

 

Шундан келиб чиқиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1283-моддаси иккинчи қисми санкциясидаги жарима миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари (ҳозирда 5 баравар) қилиб белгилаш бўйича таклиф билдирилган.

 

Шунингдек, жарималар аҳолининг реал даромадларидан келиб чиқиб белгиланиши бўйича яна бир қатор таклифлар бериб ўтилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдори камайтирилаётгани ҳамда 1 октябрдан тонировка нархи арзонлашиши ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 млрд сўмни талон-торож қилди

Улар амалда ишламаган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаб, бюджет маблағларини ўзлаштирган.

custom img

Тез ёрдам машинасига йўл бермаган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчи сигнални автомобиль ойналари ёпиқ, кондиционер ва мусиқа ёқилгани сабабли эшитмаганини маълум қилган.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи якунланди

Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"