Сиёсат

"Биз Самарқандни яна қайтадан Ер юзининг сайқалига айлантирамиз" - Шавкат Мирзиёев

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида вилоят сайловчилари билан учрашув ўтказди.

"Биз Самарқандни яна қайтадан Ер юзининг сайқалига айлантирамиз" - Шавкат Мирзиёев

 

 

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, тадбирни номзоднинг Самарқанд вилояти бўйича ишончли вакили Рустам Холмуродов очди. Сўз Шавкат Мирзиёевга берилди.

 

 

- Самарқанд миллий давлатчилигимиз пойдевори яратилган, қадимий пойтахт мақомига эга бўлган йирик тарихий ва маданий марказларимиздан бири. Бу кўҳна ва бетакрор шаҳар Ўзбекистон тарихида, бугунги ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизда алоҳида ўрин тутади, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

 

Номзод ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди. Бу дастур иқтисодиёт, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, ҳудудлар ривожи, давлат бошқаруви, қонун устуворлиги, ташқи сиёсат, маданият соҳаларига оид ўнта устувор йўналишни қамраб олган.

 

 

Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган режалар маълум қилинди. Жумладан, 450 мингта иш ўрни яратиш орқали камбағалликни 2 баробарга қисқартириш мақсад қилинган. Келгуси беш йилда вилоятда 8 миллиард долларлик 5 минг 500 дан зиёд катта-кичик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мўлжалланган.

 

 

Ташқи савдо ҳажмини ошириш мақсадида Самарқанд аэропорти ёнида халқаро карго маркази, Жомбой, Пахтачи, Оқдарё ва Самарқанд туманларида 6 та агрологистика маркази ташкил қилинади. 600 дан ортиқ янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиб, жами ўринлар сони 22 мингтага етказилади. Аҳолига юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатиш кўлами кенгайтирилиб, Самарқанд минтақанинг “тиббиёт хаби”га айлантирилади.

 

 

- Халқимизнинг мана шундай буюк қудратига таяниб, ягона ва улуғ мақсад йўлида бирлашиб, иншоллоҳ, биз Самарқандни яна қайтадан Ер юзининг сайқалига айлантирамиз, - деди Шавкат Мирзиёев. - Ўзининг шонли тарихида буюк шаҳарлар, буюк давлат ва цивилизациялар яратган халқимиз бунга ҳар томонлама қодир, ҳар томонлама муносиб.

 

 

Учрашувда сўзга чиққанлар дастур юзасидан ўз фикрларини билдириб, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб боргани, СамДУга Шароф Рашидов номи берилиши ҳамда Президент Самарқанддаги энг оғриқли муаммоларни санагани ҳақида хабар берган эдик.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

"Биз Самарқандни яна қайтадан Ер юзининг сайқалига айлантирамиз" - Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz