Жамият

Ички ишлар ходимларига электрошокдан фойдаланишга рухсат берилди

Сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситаларида ички ишлар ходимининг ҳуқуқбузарларни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, ички ишлар органларига бориш каби қонуний талабларни узрли сабабларсиз бажармаслик ҳолатлари кўп учрамоқда.

Ички ишлар ходимларига электрошокдан фойдаланишга рухсат берилди

 

 

Шунингдек, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларни бажармаслик, айрим ҳолатларда эса, уларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш, ҳуқуқбузарлар томонидан фуқароларга тан жароҳати етказиш ҳолатлари ҳам тез-тез кузатилмоқда. Албатта, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини қисқа муддатда тиклаш ҳамда жазонинг муқаррарлигини таъминлаш ички ишлар ходимларининг биринчи галдаги вазифаси ҳисобланади.

 

Эндиликда баъзи вазиятларда ҳуқуқбузарлар томонидан ички ишлар органлари ходимлари ҳамда жабрланган фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига реал хавф туғилган тақдирда, ҳуқуқбузарларнинг ҳаракатларига зудлик билан чек қўйиш учун махсус восита ҳисобланган — электрошок қурилмасидан фойдаланиш зарурати туғилмоқда.

 

Шу боис, бугун, 24 сентябрдан бошлаб ички ишлар ходимларига электрошокдан фойдаланишга рухсат берилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

         “Электрошок қурилмасидан фойдаланишдан мақсад, ички ишлар ходимлари ёки фуқароларимизнинг ҳаёти ва соғлиғига шикаст етказилишининг олдини олиш, ҳуқуқбузарларнинг соғлиғига оғир ва ўта оғир тан жароҳати етказмаган ҳолда, зудлик билан ҳуқуқбузарлик ёки жиноий ҳаракатларни чеклашдан иборат”, — дейилади хабарда.

 

Ички ишлар вазирлигининг меъёрий ҳужжатларида махсус воситалар, хусусан, электрошок қурилмасини қўллаш бўйича аниқ мезонлар кўрсатиб ўтилган.

 

Ички ишлар ходими хизмат фаолияти давомида электрошок қурилмасини қўллашдан аввал махсус тайёргарликдан, даврий текширувдан ўтказилади. Шундан сўнг, ходимга тегишли сертификат берилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Абу-Сахий" яқинида "бита" кўтариб жанжал қилган "Cobalt" ҳайдовчисига тегишли чора кўриш ички ишлар бўлимига топширилгани ҳамда профилактика инспекторининг эгнидаги хизмат кийимини йиртган фуқарога жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ички ишлар ходимларига электрошокдан фойдаланишга рухсат берилди | Zamon.uz