Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқи Жанубий Корея матбуотида чоп этилди

Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқи Корея Республикаси ижтимоий-сиёсий, таҳлил ва ишбилармон доиралари ҳамда оммавий ахборот  воситаларида катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқи Жанубий Корея матбуотида чоп этилди

 

 

Қайд этилишича, мамлакатдаги нуфузли нашрлардан бири - «The Korea Post» журнали ўз саҳифасида давлатимиз раҳбарининг ушбу нуфузли ташкилот сессиясидаги нутқининг тўлиқ матнини инглиз тилида чоп этди. Бундан ташқари, журналнинг ушбу сонида Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида илгари сурган муҳим ташаббусларини ўзида акс эттирган мақола ҳам эълон қилинган.

 

Мақолада ёзилишича, Ўзбекистон раҳбари ўз видеомурожаатида янги шароитларда БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмаларининг аҳамияти ва ўрни тобора ортиб бораётганини қайд этиб, халқаро ҳамжамият эътиборини дунёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётга трансмиллий таҳдидлар тобора кучаяётганига, иқлим жадал ўзгараётганига, оммавий миграция оқимлари кўпаяётганига, анъанавий қадриятлар завол топаётганига қаратди.

 

Таъкидланишича, жаҳон тақдири билан боғлиқ ушбу муҳим жараёнларда aйнан БМТ ўзининг етакчилик ролини янги мазмун ва сифат билан давом эттириши зарурлигини қайд этган Ўзбекистон етакчиси ташкилот Бош котибининг халқаро муносабатлар тизимида ҳамжиҳатлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш, ташкилот фаолиятининг самарадорлигини ва шаффофлигини оширишга қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

 

«Шавкат Мирзиёев БМТнинг «ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмаслик», деган тамойил асосида вакциналардан тенг ва адолатли фойдаланиш имкониятини яратишга доир саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлади», - деб ёзади «The Korea Post».

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюси матни «El Mundo Financiero» халқаро интернет-нашрида испан тилида чоп этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.