Жаҳон

“Толибон” Афғонистондаги ИШИД террорчилари ҳақида маълумот берди

“Толибон” расмий вакили Забиҳулло Мужоҳиднинг сўзларига кўра, Афғонистонда ИШИД жангарилари сони кўп эмас. Бу ҳақда у “Риа Новости”га берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Толибон” Афғонистондаги ИШИД террорчилари ҳақида маълумот берди

 

 

Мужоҳид ҳозирда толиблар ИШИД жангариларини тўлиқ йўқ қилишга ҳаракат қилаётганини айтган. “Ўтган йиллар давомида биз уларнинг сонини Кобул ва Жалолободда камайтиришга муваффақ бўлдик. ИШИД жангарилари бор, аммо террорчиларнинг сони кўп эмас. Биз тезкор разведка тадбирлари орқали жангариларни топиб, қамоққа оляпмиз”, – деган ҳаракат расмий вакили.

 

ИШИД ҳозирда Афғонистон барқарорлигига асосий тўсиқ сифатида кўрилмоқда. 26 сентябрь куни Кобул халқаро аэропортида уюштирилган терактга айнан шу террорчи гуруҳ жавобгарликни зиммасига олди.

 

Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” ҳаракати Кобулни эгаллаган. 31 августда АҚШ Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Ҳаракат томонидан эгалланмаган ягона вилоят Панжшер  эди. Аммо 6 сентябрда ушбу ҳудуд ҳам “Толибон” назоратига ўтди. Шундан кейин 7 сентябрь куни мамлакатнинг янги ҳукумати тузилгани эълон қилинди.

 

Бундан аввал “Толибон” Россиядан наркотрафикка қарши курашда ёрдам сўрагани ҳақида хабар берилганди.

 

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

custom img

Эртага, 21 июнь йилнинг энг узун куни бўлади

Ёзги қуёш туриши туфайли кундуз соатлари энг юқори чўққига чиқади.

custom img

Россия мактабларида араб тили ўқитилади

Таълим вазирлиги араб тилини ўқитиш дастурини тасдиқлади, дарслар 1 сентябрдан бошланади.

custom img

Нью-Йоркдаги 174 йиллик тарихий черков бутунлай ёниб кетди

Бруклиндаги тарихий черков икки соат ичида кулга айланди.

custom img

Исроилнинг Ливандаги ҳаракатлари АҚШ-Эрон келишувига зарба бериши мумкин — WP

АҚШ разведкаси Нетаняхунинг Ливандаги сиёсати Трамп маъмурияти ва Эрон ўртасидаги келишувга путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"