Жаҳон

"Толибон" тана аъзоларини кесиб ташлаш жазосини қайта жорий қилмоқчи

“Толибон” ўлим жазосини тикламоқчи. Бу ҳақда “Толибон” асосчиларидан бири мулла Нуриддин Туробий маълум қилган

"Толибон" тана аъзоларини кесиб ташлаш жазосини қайта жорий қилмоқчи

 

 

Шу билан бирга тана аъзоларини кесиб ташлаш ҳам жорий этилади. Мулла Туробийнинг фикрича, бу  жиноятчиларни “тийиб туриш” га ёрдам беради. “Қўлларни кесиш хавфсизлик нуқтайи назаридан муҳим”, — деган у. Шунингдек, ҳозирча ҳукумат ўлим жазосини якка тартибда ёки омма қаршисида амалга оширишни ҳал қила олмаган. Мулла Туробий толиблар Ислом бўйича иш кўришини таъкидлаган.

 

“Толибон” 90 йилларда тана аъзоларини кесиб ташлашни кенг қўллаган. Бу катта танқидларга сабаб  ўлган. Мулла Туробий “Ҳамма бизни стадионларда қатл қилишимизни танқид қилган. Лекин толиблар бошқаларнинг қонунлари ва жазо турларини муҳокама қилмаган”, — деб қайд этди.

 

Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” ҳаракати Кобулни эгаллаган. 31 августда АҚШ Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Ҳаракат томонидан эгалланмаган ягона вилоят Панжшер вилояти эди. Аммо 6 сентябрьда ушбу ҳудуд ҳам “Толибон” назоратига ўтди. Шундан кейин 7 сентябрь куни мамлакатнинг янги ҳукумати тузилгани эълон қилинди.

 

Аввалроқ “Толибон” элчилар тайинлаш масаласига тўхталиб ўтганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Афғонистонда аёлларнинг дипломларини сертификатлаш тўхтатилди

Шунингдек, олий таълим тизимида ҳам янги чекловлар жорий этилган.

custom img

Эрон Президенти БААга қилинган дрон ва ракета ҳужумларидан ғазабда — ОАВ

Масъуд Пезешкиён ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ўртасида жиддий қарама-қаршилик юзага келгани айтилмоқда.

custom img

Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, бир бола яраланди

Ҳужумнинг АҚШ президенти Доналд Трампга қаратилган бўлиши мумкинлиги ўрганилмоқда.

custom img

Словакия бош вазири Москвага боради, бироқ 9 май парадида қатнашмайди

Фицо Россия Президенти билан қисқа учрашув ўтказишини ва “Номаълум аскар” пойига гул қўйишини билдирди.

custom img

Қозоғистонда “Казцинк” заводида портлаш юз берди

Портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди.

custom img

Эрон БААга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Ҳужумлар оқибатида Фужайрадаги нефть объектида ёнғин юз берди, уч киши жароҳатланди.

custom img

Австрия жосуслик гумони билан уч нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

Москва бу қарорга нисбатан қатъий жавоб қайтаришини билдирди.

custom img

Россия 9 май арафасида сулҳ эълон қилди, Зеленский “сукут режими” билан жавоб берди

Россия байрам тадбирларига таҳдид юзага келган тақдирда Киевга ракета зарбаси берилишини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"