Жаҳон

Аҳмад Масъуд: Афғонистон учун энг мақбул вариант — марказлаштирилмаган бошқарув

Аҳмад Масъуд Кембрижда ташкил этилган “Аҳмадшоҳ Масъуд ва Афғонистон келажаги” мавзусидаги конференцияга мурожаат йўллади. Бу ҳақда “Спутник Афганистан” хабар бермоқда.

Аҳмад Масъуд: Афғонистон учун энг мақбул вариант — марказлаштирилмаган бошқарув

 

 Унда  Панжшер қаршилик кучлари етакчиси мавжуд вазиятга тўхталиб ўтди. Масъуднинг фикрича, афғон жамиятининг бир қисминигина ўз ичига олган ҳукумат охир-оқибат ҳалок бўлади. Афғонистон тарихи бу каби бошқарув моделининг самарасиз эканини исботлаган.

 

Аёллар масаласи ҳақида гапирар экан, сиёсатчи “Толибон”нинг хотин-қизларни кўплаб ҳуқуқлар, хусусан, таълим олишдан маҳрум қилганига эътибор қаратди. Шунингдек, ҳаракат мамлакатни халқаро терроризм ўчоғига айлантирди.

 

“Бизнинг мақсадимиз  инклюзив ҳукумат. У аёллар ҳуқуқини ҳурмат қилади ва дунёнинг барча давлатлари билан яхши алоқада бўлади”, — деган Масъуд.

 

Шунингдек, қаршилик кучлари раҳбари Афғонистон учун марказлаштирилмаган бошқарув энг мукаммал вариант эканини таъкидлади. Унинг фикрича, маҳаллий аҳоли ўз раҳбарларини сайлаш имконига эга бўлиши лозим.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ толиблар маҳаллий имомларни қийноққа солаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Афғонистонда аёлларнинг дипломларини сертификатлаш тўхтатилди

Шунингдек, олий таълим тизимида ҳам янги чекловлар жорий этилган.

custom img

Эрон Президенти БААга қилинган дрон ва ракета ҳужумларидан ғазабда — ОАВ

Масъуд Пезешкиён ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ўртасида жиддий қарама-қаршилик юзага келгани айтилмоқда.

custom img

Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, бир бола яраланди

Ҳужумнинг АҚШ президенти Доналд Трампга қаратилган бўлиши мумкинлиги ўрганилмоқда.

custom img

Словакия бош вазири Москвага боради, бироқ 9 май парадида қатнашмайди

Фицо Россия Президенти билан қисқа учрашув ўтказишини ва “Номаълум аскар” пойига гул қўйишини билдирди.

custom img

Қозоғистонда “Казцинк” заводида портлаш юз берди

Портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди.

custom img

Эрон БААга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Ҳужумлар оқибатида Фужайрадаги нефть объектида ёнғин юз берди, уч киши жароҳатланди.

custom img

Австрия жосуслик гумони билан уч нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

Москва бу қарорга нисбатан қатъий жавоб қайтаришини билдирди.

custom img

Россия 9 май арафасида сулҳ эълон қилди, Зеленский “сукут режими” билан жавоб берди

Россия байрам тадбирларига таҳдид юзага келган тақдирда Киевга ракета зарбаси берилишини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"