Тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни тунги соат 20:45 ларда Шайхонтоҳур туманидаги "Нурафшон" ва "М.Уйғур" кўчалари кесишган чорраҳада Д.Э. бошқарувидаги "GAZ-330210" русумли юк автомобили ҳамда М.Э. бошқарувида бўлган "HYUNDAI" русумли тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлди.

Бу хақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати расмий саҳифасида хабар берилди.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда ҳайдовчининг эътиборсизлиги туфайли 75 ёшли аёл вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







