Жаҳон

Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғанининг Facebook'даги саҳифасига киберҳужум уюштирилди

Бу ҳақда собиқ президентнинг Twitter' саҳифасида маълум қилинди.

Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғанининг Facebook'даги саҳифасига киберҳужум уюштирилди

 

 

“Ашраф Ғанининг расмий Facebook саҳифасига бузиб кирилди. Кечадан бошлаб у ерда қўйилаётган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, — дейилади твитда. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ашраф Ғанининг толиблар ҳукуматини тан олишга чақиргани тарқалиб кетган. Шундан сўнг сиёсатчи юқоридаги баёнотни берди.

 

Маълумот ўрнида: “Толибон” 15 август куни Кобул шаҳрини жангсиз эгаллаганди. Шу куни Ашраф Ғани президентлик лавозимидан воз кечганди. У ўз қарорини мамлакатда ортиқча қон тўкилишини истамаслиги билан изоҳлаган.

 

“Толибон” 6 сентябрь куни мамлакатдаги сўнгги эгалланмаган вилоят — Панжшерни ўз назоратига олганди. Эртаси куни Афғонистоннинг янги ҳукумати таркиби эълон қилинганди.

 

Aввалроқ Туркия президенти Эрдўған мамлакатда инклюзив ҳукумат тузилмаса, аэропортни бошқаришда ёрдам берилмаслигини маълум қилганди. Шунингдек, “Толибон” раҳбарияти жангчиларидан амнистия шартларига амал қилишни талаб қилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

 

custom img

Швейцарияда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланмоқда

Учрашув Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида ўтказилади.

custom img

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

custom img

Эртага, 21 июнь йилнинг энг узун куни бўлади

Ёзги қуёш туриши туфайли кундуз соатлари энг юқори чўққига чиқади.

custom img

Россия мактабларида араб тили ўқитилади

Таълим вазирлиги араб тилини ўқитиш дастурини тасдиқлади, дарслар 1 сентябрдан бошланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"