Жаҳон

"Толибон" Покистон ядро қуролларини қўлга киритиши мумкинлиги айтилди

"Толибон" ядро қуролига эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон маълум қилди.

"Толибон" Покистон ядро қуролларини қўлга киритиши мумкинлиги айтилди

 

 

 

Унинг сўзларига кўра, АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши ортидан толиблар Покистон ядро қуролига эгалик қилиши мумкин. "Афғонистонни назорат қилаётган ҳаракат Покистонни ҳам эгаллаши мумкин. Бу 150 га яқин ядро қуроли "Толибон" қўлига ўтиб кетишини англатади", — деган сиёсатчи.

 

Жон Болтон 2018-2019 йилларда собиқ президент Трамп админстрациясида ишлаган. У бундан олдин Афғонистондан АҚШ қўшинларининг олиб чиқилишини танқид қилганди. Болтон ўшанда Байденнинг АҚШ ташқи сиёсатини назорат қилишини шубҳа остига олган.

 

Маълумот ўрнида: Жорий йилнинг 15 август куни "Толибон" Кобул шаҳрини жангсиз эгаллади. Вашингтон 2021 йил август ойи охирида ўз қўшинларини Афғонистондан бутунлай олиб чиқиб кетди.

 

Аввалроқ Афғонистон Тожикистондан ички ишларга аралашмасликни талаб қилганди. Шунингдек, юзлаб афғонистонлик журналистлар эвакуация қилинмай қолиб кетгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Афғонистонда аёлларнинг дипломларини сертификатлаш тўхтатилди

Шунингдек, олий таълим тизимида ҳам янги чекловлар жорий этилган.

custom img

Эрон Президенти БААга қилинган дрон ва ракета ҳужумларидан ғазабда — ОАВ

Масъуд Пезешкиён ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ўртасида жиддий қарама-қаршилик юзага келгани айтилмоқда.

custom img

Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, бир бола яраланди

Ҳужумнинг АҚШ президенти Доналд Трампга қаратилган бўлиши мумкинлиги ўрганилмоқда.

custom img

Словакия бош вазири Москвага боради, бироқ 9 май парадида қатнашмайди

Фицо Россия Президенти билан қисқа учрашув ўтказишини ва “Номаълум аскар” пойига гул қўйишини билдирди.

custom img

Қозоғистонда “Казцинк” заводида портлаш юз берди

Портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди.

custom img

Эрон БААга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Ҳужумлар оқибатида Фужайрадаги нефть объектида ёнғин юз берди, уч киши жароҳатланди.

custom img

Австрия жосуслик гумони билан уч нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

Москва бу қарорга нисбатан қатъий жавоб қайтаришини билдирди.

custom img

Россия 9 май арафасида сулҳ эълон қилди, Зеленский “сукут режими” билан жавоб берди

Россия байрам тадбирларига таҳдид юзага келган тақдирда Киевга ракета зарбаси берилишини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"